КАТЕТЕР

КАТЕТЕР (юн. katheter — най) — най шаклидаги тиббий асбоб; ковак томирлар, нафас ва сийдик йўллари, лимфа томирлари ва б. га юбориб, уларни катетерлаш учун қўлланилади. Йўғонлиги ҳар хил металл, резина, синтетик Катетер бор. Турли мақсадда ишлатилишига кўра, қон томир К. и (артериал, веноз, лимфа йўллари), сийдик ҳамда нафас йўли, шунингдек, бронх К. лари фарқ қилинади. Катетерни ишлатишдан олдин, албатта, махсус усуллар билан зарарсизлантирилади (қ. Стериллаш). Катетердан кўпгина даволаш ҳамда текшириш мақсадларида фойдаланилади. Сийдик йўлини катетерлаш махсус малака талаб этади.