КАТОД

КАТОД (юн. kathodos — пастга йўналиш, қайтиш) —1) ток манбаининг манфий қутбига уланадиган электр ва радиотехника асбоблари, электролитли ванна ва б. қурилмаларнинг электроди. Катодни 1834 й. да инглиз физиги М. Фарадей таклиф қилган. Ташқи таъсир натижасида Катоддан электронларнинг чиқишига қараб, унинг термоэлектрон, совуқ, фотоэлектрон турлари фарқланади;

2) ток манбаи — гальваник элементлар ёки аккумуляторнинг манфий қутби;

3) электрвакуум асбоблар ва газ разрядли лампаларда электронлар манбаи.

Loading...