КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ — Ўзбекистонда и. т. муассасалари ва олий ўқув юртларида илмий унвон ва лавозим. Катта илмий ходим унвони танлов бўйича ёхуд аттестация тартиби асосида и. т. бўлими (бўлинмаси, сектори, лаб.) мудири, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, Катта илмий ходим ёхуд илмий котиб лавозимига тайинланган, камида 3 й. лик илмий иш стажига, ихтироларга ёки босма илмий асарларга, шу жумладан, диссертация химоясидан кейин эълон қилинган илмий асарларга эга ва ана шу лавозимларда камида 1 й. муваффақиятли ишлаган фан д-рлари ва номзодларига берилади. Катта илмий ходим унвонини, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, республика олий ўқув юртлари ва и. т. муассасалари илмий (илмий-техника) кенгашларининг тавсиясига биноан, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси беради. Катта илмий ходим ларга белгилаб қўйилган намунадаги аттестатлар топширилади. 2001 й. Ўзбекистонда 415 киши Катта илмий ходим унвонига эга бўлган.