КАТТА КАВКАЗ

КАТТА КАВКАЗҚора денгиз билан Каспий денгизи оралиғида шим-ғарбдан жан.-шарққа чўзилган тоғ системаси. Уз. 1100 км дан зиёд, эни 180 км гача. Ўқ қисмида — Бош тизма, яъни Сувайирғич ва Ён тизмалар жойлашган; бу тизмалардан яна бир қанча тармоқлар ажралиб чиққан. Энг баланд жойи — 5642 м (Эльбрус). К. К. 3 қисмга бўлинади: Fapбий Кавказ (Анапа ш. дан Эльбрус тоғигача), Марказий Кавказ (Эльбрусдан Казбек чўққисигача) ва Шарқий Кавказ (Казбекдан Сумгаит ш. гача). Тоғ ён бағирларида тоғ-ўрмон ва тоғ-ўтлоқ ландшафти ҳукмрон. Музликлар (1780 км2) бор (яна қ. Кавказ).