КАТТА ШЎР КЎЛ — АҚШнинг ғарбий қисмидаги оқмас кўл. Катта Ҳавза тоғлигида, 1282 м баландликда жойлашган. Плейстоцен давридаги чучук сувли Бонневилл кўлининг қолдиғи. Кўлга Бэр, Уибер, Жордан дарёлари қуйилади. Майдони ёғин миқдорига кўра, 2500 дан 6000 км2 гача ўзгариб туради. Шўрлиги кўлда сув кўпайганда 137%«дан, сув камайганда 300%с гача. Чуқ. 15 м гача. Глаубер ва ош тузлари олинади. Катта шўр кўлнинг шарқий соҳилида Солт-Лейк-Сити, Огден ш. лари жойлашган. Кўлни Жан. Тинч океан т. й. (40 км узунликдаги дамба орқали) кесиб ўтади.