КАТТАИЧ ҒОРИ

КАТТАИЧ ҒОРИ — Шимолий Нурота тизмасининг шим. ён бағрида (Жиззах вилояти, Фориш тумани), 850 м баландликда жойлашган. Тошкўмир даврига мансуб оҳактошларда ҳосил бўлган. Ғорнинг кириш қисми тухумсимон шаклда (эни 1 м, бал. 0,7 м). Ичкаридаги катта хонага 7 м узунликдаги йўлак орқали кирилади. Хонадан ҳар томонга йўлаклар кетган, улар охирида торайиб тугайди. Хона саҳнида ғор гиллари, девор ва шипларда боксит рудаси белгилари мавжуд. Ғорнинг умумий уз. 35 м, майд. 150 м2, қажми 335 м2 дан зиёд.