КАТТЕГАТ

КАТТЕГАТ — Болтиқ ва Шим. денгизларни боғлаб турувчи бўғозлардан бири. Ютландия я. о. нинг шарқий соҳиллари билан Скандинавия я. о. оралиғида. Уз. 270 км, эни 60—122 км, чуқ. 17—30 м, шим. қисмида 124 м гача. Баъзан соҳилга яқин қисми музлайди. Марказий қисмида 2 та орол (Анхольт ва Лесе) бор. Балиқ овланади. Асосий порти — Гётеборг (Швеция).