КАУКА

КАУКА — Колумбиядаги дарё, Магдалена дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 1350 км, ҳавзасининг майд. 80 минг км2 чамасида. Марказий Кордильера тоғларидан бошланиб, шим. да Марказий ва Ғарбий Кордильера тоғлари оралиғидаги чуқур тектоник водийдан оқади. Антьокии тоғ массивини кесиб ўтиб, остона ва шаршаралар ҳосил қилади, сўнгра Кариб бўйи пасттекислигидаги кенг водийдан оқади. Ўртача сув сарфи 2000 м3/сек. Кали ш. дан Картаго ш. гача ва Антьокиидан қуйилиш жойигача (жами 620 км масофада) кема қатнайди.

Prev Article

КАТУНЬ

Next Article

КАУРАВЛАР