КАВАЛЕРИЯ

КАВАЛЕРИЯ (франц. cavaleria) — отлиқ аскарлар, суворийлар. Қуруқликдаги қўшин тури. Қадимда ва ўрта асрларда қўшиннинг асосий тури ҳисобланган. 19-а. ўрталарида ҳарбий техниканинг ривожланиши натижасида Кавалериянинг аҳамияти пасайган. 20-а. нинг 50-й. ларида тугатилган (яна қ. Отлиқ аскарлар).