КАВАСАКИ

КАВАСАКИ — Япониядаги шаҳар. Хонсю о. да. Канагава префектурасида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1995). Токио ва Йокохама ш. лари билан Канто индустриал р-ни марказини ташкил этади. Токио қўлтиғидаги денгиз порти (йиллик юк ортиб тушириш 80 млн. т). Япониянинг энг катта кемасозлик ва кема таъмирлаш маркази. Машинасозлик (электроника, телекоммуникация ускуналари, вакуум приборлари), қора ва рангли металлургия, автомобилсозлик, оғир энергетика машинасозлиги, енгил ва озиқ-овқат саноатлари корхоналари, нефть-кимё к-ти, этилен з-длари, иссиқлик электр ст-яси бор. Цемент, ўтга чидамли материаллар, атом саноати учун ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Loading...