КАВАТИНА

КАВАТИНА (итал.) – 1) 18-а. да опера ва ораторияда яккахон ижросига мўлжалланган қисқа лирик ашула. Шаклининг оддийлиги ва куйнинг қўшиқсимонлиги билан ариядан фарк, қилади (мас, А. Козловскийнинг «Улуғбек» операсидаги Хитой элчиси Каватинаси);

2) 19-а. нинг 1-ярмида бош роль ижрочиси — яккахоннинг саҳнага чиқиш арияси (М. Глинканинг «Руслан ва Людмила» операсидаги Людмила Каватинаси);

3) баъзида шаклан кичик, куйчан чолғу пьеса.

Loading...