КАВЕНДИШ (Cavendish) Генри (1731.10.10, Ницца — 1810.24.2, Лондон) — инглиз физиги ва кимёгари. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1760 й. дан). Кембриж ун-тини тугатган (1753). Ҳаётининг кўп қисмини танҳоликда ўтказиб, бутун фаолиятини фанга бағишлаган.
Ишлари газлар кимёси, электр, амалий физикага оид. Водород газини тоза кўринишда олган (1766), ҳаводаги кислород микдорини (1781) ва сувнинг кимёвий таркибини аниқлаган (1784) ҳамда сунъий йўл билан сув олиш мумкинлигини кўрсатган. Электр зарядларнинг ўзаро таъсирини ўрганиб, Кулон қонунинц аввалдан айтиб берган (1771).
Кавендиш фанга электр сиғими тушунчасини киритган. Конденсатор сиғимита муҳитнинг таъсир этишини кашф қилган, бир неча моддаларнинг диэлектрик сингдирувчанлигини аниқлаган. Гравитацион доимийни, Ер массасини ва унинг ўртача зичлигини аниқлаган (1798). 1881 й. да Кембриж ун-ти қошидаги физика лабораторияси Кавендиш номига қўйилган. Кейинчалик бу лаб. физика, биол. ва б. фанлар тадқиқотлари бўйича жаҳоннинг етакчи и. т. марказига айланди.