КАВКАЗ

КАВКАЗ — Қора, Азов ва Каспий денгизлари орасидаги ҳудуд (номининг келиб чиқиши ҳозирча аниқланмаган; эҳтимол у Қора денгиз жан. соҳилида қад. яшаган «кавказ» халқининг номидан бўлса керак, деб тахмин қилинади; К. атамаси дастлаб мил. ав. 479 й. да юнон драматурги Эсхилнинг «Занжирбанд Прометей» трагедиясида қайд этилган). Шим. да Кума-Манич ботиғидан жан. да табиий географик ва геологик жиҳатдан шартли равишда Закавказье республикаларининг Туркия ва Эрон билан бўлган давлат чегараларигача чўзилган. Майд. 500 минг км2. Шимолий Кавказ ва Закавказьега бўлинади. Улар ўртасидаги чегара Катта Кавказнинг Бош (ёки Сувайирғич) тизмасидан ўтади.

Рельефи, асосан, тоғлардан иборат. Тамань я. о. дан Апшерон я. о. гача Катта Кавказ тоғлари чўзилган. Бу тоғларнинг шим. этакларидан КумаМанич ботиғигача бўлган ҳудуд Кавказолди дейилади. Катта Кавказдан жан. да Колхида ва Кура-Араке пасттекисликлари бор. К. нинг жан.-шарқида бурмали Толиш тоғлари (бал. 2477 м гача) ва Ленкоран пасттекислиги жойлашган. Кавказ жанубининг ўрта ва ғарбий қисмларини Закавказье тоғлиги эгаллаган.

Кавказ Ўрта денгиз геосинклиналь минтақасига киради. Орографиясида Кавказолди ёш платформаси (плитаси), Катта Кавказ мегантиклинорийси, Риони-Кура тоғ оралиғи букилмалари зонаси ва Кичик Кавказ мегантиклинорийси ажралиб туради. Кавказолди плитаси шим.-ғарбий қисмининг замини токембрий Украина кристалли массивининг ер тагидаги жан.шарқий давоми. Кавказолдининг қолган қисми ўрта палеозой бурмали заминига мансуб. Кавказолди чўкинди жинслар қоплами миоценгача тўплана борган. Миоцен охирида Ставрополь қирлари кўтарилиб, Азов-Кубань ботиғини Терек-Кума ботиғидан ажратиб қўйган. Плиоцен охирида Терек ва Сунжа тизмаларининг антиклиналь зоналари пайдо бўлган. Катта Кавказ марказий қисмининг шим. ён бағри Кавказолди плитасининг чеккаси бўлиб, бу ерда янги тектоник ҳаракатлар бўлиб туради. Жануброқда Ён тизманинг интенсив герцин бурмаланиш зонаси Пшекиш-Тирниауз ёриклари зонасидан ажралган. Янада жануброкда, бош тизма зонасида герцин метаморфик мажмуаси кўтарилган. Риони-Кура тоғ оралиғи букилмалари зонаси ва Кичик Кавказ мегантиклинорийсининг заминини юқори токембрий — қуйи кембрий метаморфик мажмуаси ташкил қилган.

Кавказ ҳар хил фойдали казилмаларга бой. Бош тизма ва Катта Кавказнинг жан. ён бағрида, Кичик Кавказда рангли металл конлари, Шим. Осетия-Алания, Грузияда қўрғошин ва рух, Кабарда-Балкария ва Зангезур (Арманистон)да мис ва молибден, Озарбайжонда темир рудаси, алунит, Ткибули, Ткварчелида тошкўмир, Чиатурада марганец конлари бор. Озарбайжон, Чеченистон-Ичкерия, Ингушия, Доғистон республикалари, Краснодар ва Ставрополь ўлкаларида нефть қазиб олинади. Кавказ турли хил минерал сув, бинокорлик материаллари ва б. минералларга бой.

Кавказ мўътадил ва субтропик иқлим минтақаси чегарасида. Янв. нинг ўртача т-раси Кавказолдида —2, —5°, Ғарбий Закавказье (Колхида пасттекислиги)да 4,5—6°, Шарқий Закавказье (Кура-Аракс ва Ленкоран пасттекислиги)да 1—3,3°. Июлнинг ўртача т-раси ғарбида 23—24°, шарқида 25—29°. Йиллик ёғин шарқида 200—400 мм, ғарбида 1200—1800 мм. Ғарбий ва Марказий Кавказ ён бағирларига 2500 мм дан 4000 мм гача ёғин тушади.

Катта Кавказда музлик кўп. Умумий сони 2200 дан зиёд, майд. 1428 км2. К. дарёлари Каспий (Кура ва ирмоғи Аракс, Сулак, Терек, Кума), Кора денгиз (Риони, Ингури ва б.) ва Азов денгизлари (Кубань) ҳавзаларига мансуб. Кавказ дарёларида кўплаб ГЭС қурилган (Курада Мингечаур ва Земо-Авчала ГЭСлар, Катта Кавказ дарёларида Храми, Риони ва б. ГЭСлар). Энг йирик кўли — Севан.

Кавказолдининг текислик ландшафтлари мўътадил минтақага, Закавказье эса субтропик минтақага киради. Ғарбий ва Ўрта Кавказолдининг ландшафтлари даштдан иборат. Ставрополь кирларининг баландроқ қисмлари, Минеральние Води атрофлари, Сунжа тизмасининг ғарбий қисмлари ва Катта Кавказнинг кия текисликларини ўрмонли дашт эгаллаган. Шарқий Кавказолдида оч тусли каштан тупроқлардаги шувоқли чала чўл ланшафти зонал ландшафтдир. Кура-Аракс пасттекислигининг чала чўлларида ондасонда шўрхок чўлдар ҳам учрайди. Колхида ва Ленкоран пасттекисликларида нам субтропик ландшафтлари тарқалган. Катта Кавказ жан. ён бағрининг қуйи қисми, Кичик Кавказнинг шим. ён бағри ва Толиш тоғларида субтропик ўрмон ландшафтлари бор. Кавказ тоғларида тоғ-ўрмон ландшафтлари ҳукмрон. Шаркай Кавказ (Доғистон) ва, қисман, Марказий Кавказ, Арманистон тоғлигининг лава платолари ва текисликларида тоғ-дашт ландшафтлари учрайди. Катта Кавказнинг энг баланд чўққиларида гляциалнивал ландшафтлари тарқалган.

Кавказда Кавказ, Теберда, Рица, Дили-жон ва б. қўриқхоналар бор. Кавказда Россия Федерацияси худудининг бир қисми, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Туркиянинг шарқий ва Эроннинг шим.-ғарбий қисми жойлашган. Кавказда йирик курорт р-нлари, Кавказ Минерал Сувлари, Қора денгиз бўйи курортлари, туризм ва альпинизм марказлари бор.

Loading...