Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КАВЛОВЧИ АРИЛАР

КАВЛОВЧИ АРИЛАР (Sphecoidea) – пардақанотлилар туркумининг катта оиласи. Майда ва ўртача катталикдаги ҳашарот, уз. 5—60 мм. Кавловчи арилар тупроқда битта ёки кўпинча бир неча (30 тагача) катакчали ин қуради (номи шундан олинган). Қуртларини фалажланган ҳашаротлар (асосан, ўсимлик ширалари) ва ўргимчаклар билан боқади. Вояга етган арилар гул нектари билан озиқланиши туфайли ўсимликларни чанглатишда иштирок этади. Айрим турлари ҳашаротлар инида паразитлик қилади. 8000 га яқин, жумладан, Ўрта Осиёда 800, Ўзбекистонда 300 га яқин тури маълум.

Prev Article

КАВКАЗОЛДИ

Next Article

КАВСАР