КАВШАР

КАВШАРкавшарлаш жараёнида бириктириладиган деталлар орасини (тирқишни) тўлдирувчи металл ёки қотишма; эриш т-раси бириктириладиган материалларнинг эриш т-расидан паст бўлади. Кавшарнинг энг кенг тарқалган асосий компонентлари қалай, рух, мис, қўрғошин, титан, кумуш. К. эриш т-раси бўйича алоҳида енгил эрувчан (t ш< 145°), енгил эрувчан (145<1эриш<450°), ўртача эрувчан (450қалай ва қўрғошин қотишмаларидан, ўртача ва юқори эрувчан Кавшар мис — pyx ва кумуш қотишмалардан тайёрланади. Эритиладиган металл зарралар ва кавшарлаш вақтида эримайдиган тўлдиргичлардан иборат бўлган Кавшарга металлокерамик Кавшар, флюс ҳосил қилувчи элементлар билан легирланадиганини ўзи флюсланадиган Кавшар дейилади.

Loading...