КАВУШ

КАВУШ (форс.) — пойабзал тури; одатда маҳси билан ёки сарпойчанг кийиладиган оёқ кийими. Кавуш бетлик, жағ, дастак, тагчарм ва пошнадан иборат. Калиш шаклида, дастаги ва жағи калишга нисбатан энсиз. Баланд ва паст пошнали бўлади. Косиблар томонидан эркаклар (мардона), аёллар (заифона), болалар (бачкана) Кавуш хиллари тайёрланади.

Loading...