КАЙФИН

КАЙФИН — Хитойдаги шақар. Букж Хитой текислигида, Хуанхэ дарёсининг жан. соҳили яқинида. Хэнан провинцияси таркибида. Аҳолиси 700 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик (ип газлама), озиқ-овқат саноати корхоналари, олий ўқув юртлари бор. Хитойнинг қад. шаҳарларидан бири; 960—1127 й. ларда мамлакат пойтахти бўлган. Шаҳар тарҳи тўртбурчак шаклда булиб, 4 дарвозали қалъа девори билан уралган. Меъморий ёдгорликларидан сарой (12-а.), шунингдек, Тета пагодаси («Темир пагода», 1041) қолдиқлари сақланган.

Loading...