КАЙЛАС

КАЙЛАС — Хитойдаги тоғ тизмаси, Тибет тоғлигининг жан. да. Шим.ғарбдан жан.-шарққа томон Ҳимолай тоғларига параллел йўналишда 300 км га чўзилган. Энг баланд жойи 6714 м (Кайлас тоғи). Асосан, гранит жинслардан тузилган. Жан. ён бағри тик, кучли емирилган, шим. нисбатан қия. Қор чизиғи 5700—5900 м баландликдан ўтади. Музликлар бор. Баланд тоғларга хос қуруқ дашт ландшафти устун. К. дан Ҳинд ва Браҳмапутра дарёлари ирмоқлари бошланади.

Loading...