КАЙҚУБОДШОҲ

КАЙҚУБОДШОҲ — қад. Бақтриядаги шаҳар харобаси (тахм. мил. ав. 2-а. — мил. 2—3-а. лар). Ҳоз. Шаҳритуз (Тожикистон) туманидаги Носир Хисрав ш. часи яқинида. 1950, 1952—53 й. ларда археологик қазишма ишлари олиб борилган. Тўғри бурчакли (300×400 м) девор (эни 4 м, бўйи 6 м) ва истеҳком сақланган бўлиб, Шим. Бақтрия ва Афғонистондаги қад. шаҳарларни ўраган истеҳкомларга ўхшайди. Кайқубодшоҳдан тангалар, сопол буюмлар, сарғиш лойдан ишланган ҳайкалчалар топилган.

Loading...