КАЗЕИН

КАЗЕИН (лот. caseus — пишлоқ) — мураккаб оқсил, фосфопротеид. Сутни протеолитик ферментлар таъсирида творогга айлантиришда казеиноген дан ҳосил бўлади. Творогнинг асосий массасини ташкил этади. Казеин тузли эритмалар (нейтрал ва ишқорли мух. ит)да эрийди, кислота таъсир эттирилганда чўкади. Казеин мол. м. 30.000—400000. а, р\ у фракцияларидан таркиб топган. Сут ва сут маҳсулотларининг оқсилли асосий қисми. Аёллар сутида 0,3—0,9%, сигир сутида 2,8—3,5% К. бор. Муҳим озиқ модда, таркибида кўпгина аминокислоталар мавжуд. Бўёқ, елим, пластмасса, доривор моддалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, сунъий тола тайёрлашда ишлатилади.

Loading...