КЕЧУВ (ҳарбий ишда) — қўшинларнинг сув тўсиқларидан (дарё, кўл, канал, бўғоз ва қўлтиқдан) ўтиш усул ва йўллари. Кечув тўсиқлар ва қўлланиладиган ўтиш воситаларининг характерига қараб, қуйидагиларга бўлинади:
1) десант усули билан Кечув (асосан, илғор бўлинмалар ҳамда улардаги қуроляроғ ва жанговар техниканинг сузувчи автомобиллар, бронетранспортёрлар, моторли қайиқлар ва б. воситалар ёрдамида кечиб ўтиши);
2) паром усулида Кечув (танк, артиллерия, автомобиль ва б. оғир ҳарбий техниканинг сол ва сузувчи мослама ёрдамида кечиб утиши);
3) кўприклар воситасида сув тусикларидан ўтиш.