КЕДР

КЕДР (Cedrus) — қарағайдошлар оиласига мансуб доим яшил дарахтлар туркуми. Бўйи 30—50 м гача, танасининг диаметри 40—50 см гача (баъзан 1,5 м гача) боради, 4 тури — Ливан К. и (Кичик Осиё тоғларида), калта игнабаргли Кедр (Кипр оролида), Атлас К. и (Шим. Африкада) ва Ҳимолай К. и (Марказий Осиёда) бор. Ёғочи қизғиш ёки сарғиш, хушбўй. Сув иншоотлари қуришда ва мебелчиликда ишлатилади. Кавказ, Қрим ва Ўрта Осиёнинг жан. қисмида Ливан, Атлас ва Ҳимолай Кедр лари ўстирилади. Атлас Кедр ининг игнабарги қисқа — 2,5 см ча, қуббаси цилиндрсимон, тухумсимон (5—7 см). Ҳимолай Кедр ининг игнабарги ингичка (уз. 2,5—5 см), қуббаси тухумсимон (7—10 см). Ливан Кедр ининг игнабарги 15—35 мм, қуббаси бочкасимон (8— 10 см). Кедр ёнғоғидан ёғ, ёғоч қисмининг ширасидан скипидар олинади. Игнабаргларидан лавшага қарши концентрат тайёрланади.

Loading...