КЕКИЛОВ

КЕКИЛОВ Омон (1912.9.5, ҳоз. Ашхобод тумани — 1974. 13.12, Ашхобод) — Туркманистан халқ ёзувчиси (1967), адабиётшунос олим. Асарларида туркман халқи ҳаёти, ўзбек-туркман халқлари дўстлиги, меҳнати ва кураши акс этган («Дўстлик дарёси», шеър; «Олға», 1935; «Сўнгги учрашув», 1940; «Ўлим панжасида», 1942 достонлари; «Севги» шеърий романи, 1—2-китоб, 1947—57 ва б.). Бир қанча пьесалар муаллифи. Адабиётшуносликка оид «Мулланафас» монографияси (1957), «Бадиий асарнинг тили ҳақида» (1942), «Адабиёт назарияси» китоби (1961) ва б. асарлари бор. «Буюк лирик» монографияси (1969) да Навоий анъаналарининг Маҳтумқули ижодига таъсири тадқиқ этилган. «Сўз санъати» (1970) асари туркман адабиётшунослигида муҳим ўрин тутади. Ҳоз. ўзбек шоирлари, адабиётшунос олимлари билан ижодий алоқада бўлган. Шеърлари, мақолалари ўзбек тилига таржима қилинган.

Next Article

КЕЛАНГ