КЕЛДИШ Мстислав Всеволодович

КЕЛДИШ Мстислав Всеволодович [1911.28.1. (10.2), Рига – 1978.24.6, Москва] — рус математиги ва механиги, акад. (1946). Собиқ Иттифоқ ФА президенти (1961—75). 3 марта Меҳнат Қахрамони (1956, 1961, 1971). Москва ун-тини тугатган . (1931). Илмий ишлари мат. ва механика, аэродинамика, гидродинамика, тебранишлар назарияси ва б. га оид. Келдишнинг мат. соҳасидаги ишлари, асосан, комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси, ҳақиқий ўзгарувчили функциялар назарияси, потенциаллар назарияси ва б. га бағишланган. Математик назарияни механика, автоматик бошқариш, аэромеханика ва б. масалаларга татбиқ қилган. Келдишнинг илмий ишлари ҳисоблаш мат. си, ҳисоблаш техникаси, ядро энергетикаси, космик тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Келдишнинг авиация ва космик аппаратлар тебраниши ва турғунлигига, суйри сиртларнинг газ ва суюқликдаги ҳаракатига, зарба, винт назарияларига оид ишлари техниканинг муҳим амалий масалаларини ечишга имкон беради. У аэродинамика ва гидродинамика соҳасида Н. Е. Жуковский ва С. А. Чаплигиннинг ишларини давом эттириб, Жуковский теоремасини умумий ҳолда исботлаган.

Loading...