КЕМБРИЖ

КЕМБРИЖ — Буюк Британиядаги шаҳар. Кембриж графлигининг маъмурий маркази. Лондон ш. дан шимолда, Кэм дарёси соҳилида жойлашган. Аҳолиси 113 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Кембриж қадимдан ун-т шаҳарларидан бири (қ. Кембриж университеты) сифатида маълум. Китоб нашр қилиш ва китоб савдоси марказларидан. Машинасозлик (илмий аппаратуралар ва приборлар, радиоэлектроника), полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. К. тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қўлёзмаларда 730 й. дан учрайди. Меъморий ёдгорликларидан черков (12-а.), инглиз готикаси услубида қурилган ун-т коллежлари, жумладан, Қироллик коллежи капелласи (15—16-а. лар), Тринити-коллеж кутубхонаси (17-а), музей ва б. бор.

Next Article

КЕМЕРОВО