КЕМБРИЖ

КЕМБРИЖ — АҚШнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Массачусетс штатида. Аҳолиси 101,3 минг киши (2000). Йирик илмий ва ўқув маркази. Гарвард ун-ти, Массачусетс технология ин-ти бор. Фототехника ва оптика приборлари, электрон асбоблар учун қисмлар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, кўн пойабзал, резина, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга 1630 й. да асос солинган.

Next Article

КЕМЕРОВО