«КЕНГАШ» — ижтимоий-сиёсий газета. Тошкент ш. да чиққан (1917, июнь — сент.). Туркистон мусулмонлари Марказий шўросининг нашри. «Нажот» газ. нинг (1917 й. март—июнь) ўрнига чоп этилган. Газ. га дастлаб тарихчи олим Закий Валидий, кейинчалик Мунавварқори Абдурашидхонов муҳаррирлик қилган. «Кенгаш» Туркистон мухторияти ғоясини кенг тарғиб қилган. Жами 16 сони чиққан. 1917 й. окт. да «Турон» газ. билан бирлашиб, «Турк эли» номи билан нашр этилган.