
КЕНГУРУЛАР
КЕНГУРУЛАР (Macropododae) — халтали сут эмизувчилар оиласи. Танасининг уз. 25—160 см, думи 15—105 см, огирлиги 1,5—90 кг. 55 тача турни бирлаштирган 15—17 уруғи бор. Австралия қитъасида, Янги Гвинея ва Тасмания о. ларида. Бисмарк архипелагида тарқалган. Янги Зеландияда иқлимлаштирилган. Айрим турларининг думи кучли ривожланган. Орқа оёқлари олдингисига нисбатан узун ва кучли; биринчи бармоғи йўқ, 2 – ва 3-бармоқлари орасида тери пардаси бор. Мускус кенгуруси (Hypsiprymnodon mosehatus), валлаби (Wallabia bicolor), чиган кенгуру (Macropus gidantica) ва б. кенг тарқалган. Аксарият сакраб (13 м гача узунликка), соатига 50 км гача тезликда ҳаракат қилади. Думи ёрдамида мувозанат сақлайди. Кўпчилик турлари ерда яшайди. Ўсимликхўр. Йилига бир марта болалайди. Бўғозлик даври 30—40 кун. 1—2 та жиш бола (гигант кенгуру боласи 3 см ча) туғади. Боласи урғочисининг қорин халтасида 6—8 ой яшайди. Айрим турларининг сони кўп бўлиб, қ. х. га зиён келтиради. Бир қанча турлари гўшти, мўйнаси учун овланади; фермаларда боқилади. Бир неча турининг сони қисқариб бормоқда. 9 тури Халқаро Кизил китобга киритилган.