КЕПЛЕР

КЕПЛЕР (Kepler) Иоганн (1571.27.12, Вайльдер_Штадт, Вюргемберг 1630.15.11, Регенсбург, Бавария) — немис астрономи ва математиги. Тюбинген академиясида таҳсил олган; ўша вақтлари Н. Коперник асарлари билан танишиб чиққан. 1594 й. дан Австриянинг Грац шаҳрида мат. ва астрономия уқитувчиси. 1600 й. дан Прага расадхо-насида Т. Браге раҳбарлигида ишлади. К. Прагада оптик асбобларнинг астро-номияга татбиқи ва Қуёш тожига ба-ғишланган «Вителога қўшимчалар» (1604), ўзи ихтиро қилган телескоп ҳақидаги «Диоптрика» (1611) ва б. асарларини чоп эттирди. «Янги астрономия» асарида сайёралар ҳаракатига оид дастлабки икки қонунни ифодалаб берди. «Олам гармонияси» асарида (1619) эса 3-қонунни ҳам тавсифлаб берди (қ. Кеплер қонунлари). «Коперник астрономиясини қисқартириш» асарида (1618-22) ўзининг 3 қонунини барча сайёралар ҳаракати учун, айримлари эса Ой ва Юпитер йўлдошлари учун ҳам ўринли деган тўхтамга келган. Кеплер 1627 йили «Рудольф жадваллари» асаридаги ҳисоблашларига таянган ҳолда 1631 й. да Венера сайёраси Қуёш дискидан ўтишини айтиб берди. Мат. соҳасида Кеплернинг «Вино бочкаларининг янги стереометрияси» асари машҳур бўлиб, унда интеграл ҳисоб ҳақида бошланғич маълумотларга дуч келинади. Кеплернинг логарифмлар назарияси ва ҳисоблаш усулларига оид бир қатор ишлари маълум.

Кеплернинг кашфиётлари назарий астрономия тараққиётига асос бўлди.

Ад.: Еремеева А. Н., Выдающиеся астрономы мира, М., 1966.

Loading...