КЕРАМИКА

КЕРАМИКА (юн. keramos — тупроқ) — тупроқ (гил, каолин) ёки анорганик моддаларни юқори т-раларда пишириш йўли билан олинадиган неметалл материаллар ва буюмлар. Барча соҳаларда: уйрўзғорда (идиш-товоқлар), қурилишда (ғишт, черепица, қувурлар, кошинлар, деворларни безаш буюмлари), техникада (радиотехника, электротехника, космонавтика), т. й. да, сув ва ҳаво транспортида, ҳайкалтарошлик ва амалий санъатда Керамика кенг тарқалган. Тузилишига кўра, дағал (нотекис тарқалган йирик зарралардан ташкил топган, ғоваклиги 5 — 30%) ва нафис (текис тарқалган майда зарралардан ташкил топган, ғоваклиги 5% гача) турларга бўлинади. Д ағал Керамика гакўпчилик қурилиш материаллари, мас, ғишт ва кошин, нозик Керамикага сопол, чинни, фаянс, пьезо ва сегнетокерамика, ферритлар, керметлар, баъзи оловбардош материаллар, ярим чинни ва майолика киради. Кимёвий таркибига кўра, Керамика оксид, карбид, нитрид, силицид, оптик ва б. турларга бўлинади.

Оксид Керамика электр қаршилиги юқорилиги (10» — 1013 Ом-см), қисилишга мустаҳкамлиги (5 ГПа гача) ва юқори т-рада оксидловчи муҳитда барқарорлиги билан тавсифланади; баъзилари, мас, иттрий-барийли Керамика юқори т-раларда ўта ўтказувчанлик хоссаларини намоён қилади (қ. Иттрий). Чинни, фаянс, кулоллик буюмлари, каолин пахта, изоляция материаллари, ракета, космик аппаратлар, ядро реакторларининг қисмлари, радиотехника деталлари, хотира қурилмаларининг қисмлари ва б. тайёрлашда кенг қўлланади. Карбид Керамикага карборунд (SiC) асосида олинган карборунд Керамика, шунингдек, титан, (Ti), ниобий (Nb), вольфрам (W) карбидлари асосида олинган материаллар киради. Карбид Керамиканинг электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги юқори, кислородсиз муҳитга чидамли (карборунд Керамика оксидловчи муҳитда 1500° гача баркарор). Конструкцион материаллар, электр печ қиздиргичлари, оловбардош материаллар ва б. тайёрлашда қўлланилади. Нитрид Керамикага бор нитрид (BN), алюминий нитрид (A1N), кремний нитрид (Si3N4), (U, Pu) N асосида, шунингдек, таркибида кремний (Si), алюминий (А1), кислород (О), азот (N) ёки иттрий (Y), цирконий (Zr), О ва N бўлган бирикмаларни қиздириш йўли билан олинган материаллар киради. Бундай Керамика кукун ҳолидаги модда ёки бирикмаларни азот атмосферасида 100 МПа босим остида юқори т-раларда (1700—1900°) қиздириб, иссиқ ҳолатда пресслаб олинади. Нитрид Керамика диэлектрик хоссаларининг барқарорлиги, механиқ мустаҳкамлиги, иссиқбардошлиги, турли муҳитларда кимёвий мустаҳкамлиги ва б. хоссалари билан тавсифланади. Металл и. ч. саноати учун асбоб-ускуналар, баъзи яримўтказгич материалларни эритиш учун тигеллар, изоляторлар ва б. и. ч. да қўлланилади. Si3N4 га кобальт (Со), никель (Ni), хром (Сг), темир (Ғе) лар қўшиб тайёрланадиган Керамика иссиқбардош қотишмалар ўрнига ишлатилади. Силицид Керамиканинг энг кўп тарқалган тури молибден дисилицид (MoSi2) асосида олинган Керамика дир. У электр қаршилигининг пастлиги (170—200 мкОмсм), оксидловчи муҳитларга (1650° гача), металл эритмалари ва тузлар таъсирига чидамлилиги билан тавсифланади. Оксидловчи муҳитларда ишлатиладиган электр қиздиргичлар тайёрлашда қўлланилади. Баъзи металларнинг фторидлари, сульфидлари, фосфидлари ва арсенидларидан тайёрланган оптик Керамика инфрақизил техникада ишлатилади.

Керамик буюмлар тайёрлаш учун аввал тупроқ, каолин, кум, дала шпати, металлургия ва баъзи саноат чиқиндилари шарли тегирмонда кукун ҳолига келтирилади, сув қўшиб аралаштирилади; олинган оқувчан қолатдаги қоришма аралаштиргичли ҳовузчаларга қуйилади; қолиплаш усулига қараб уни фильтр-пресслар ёки махсус пуркаш қурилмаларида маълум миқдоргача сувсизлантирилади. Сўнгра намлиги 6 — 12% бўлган кукун ҳолидаги қоришмалардан пресслар ёрдамида, 15— 25% ли қоришмалардан ёйиш, босиш ёки кулоллик чархит шакл бериш йўли билан буюмлар тайёрланади. Таркибида 25—45% суви бўлган қоришмалар эса гипс, ғовак пластмасса ва металл қолипларга қуйиш йўли билан қолипланади. Қолипланган буюмлар қуритилиб махсус печларда 900° дан (қурилиш Керамикаси учун) 2000° гача (оловбардош Керамика учун) қиздириб пиширилади. Керамиканинг баъзи турларига пиширилгандан сўнг қўшимча механиқ ишлов ва пардоз берилади. Сопол, чинни, фаянс ва нафис Керамиканинг бошқа турларидан ишланган буюмларга сув ва газ ўтказмайдиган шишасимон қатлам ҳосил қиладиган сир қопланиб, 1000 — 1400° да қайта пиширилади. Иссиқликни сақловчи ғовак материаллар тайёрлашда лойга юқори т-рада ёниб кетадиган ёнувчан қўшимчалар (кўмир, қипиқ, органиқ моддалар) қўшилади, кўшимчалар ёниб кетгач, ўрнида қолган коваклар ғовакликни ҳосил қилади.

Фаянс олиш ва сиркорлик сирлари қадимда мисрликларга мил. ав 15-а. даёқ маълум бўлган Улар милоднинг 3 — 4-а. ларида Хитойда яна кашф қилинди, 9—10-а. ларда Яқин Шарқ мамлакатларида, ўрта асрларда Ўрта Осиёда, 16-а. да Францияда, 18-а. да Германия, Англияда, 19—20-а. ларда Россияда ривожланган. Керамика тараққиётининг жаҳон тарихида Хитой чинниси ва фаянси муҳим ўрин тутган. У Европа ва Осиёнинг кўпгина мамлакатларида Керамика ривожига сезиларли таъсир кўрсатган. Ўрта Осиёда, Эрон, Озарбайжон, Туркия, араб мамлакатларида биноларни безашда, қабариқ терракотани қўллашда, идиш-товоқлар ясашда Керамиканинг аҳамияти беқиёс бўлган. 10—15а. меъ-морлигида Хива, Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Тошкентда қурилган биноларнинг полихром мозаика кошинкорлик қопламлари меъморлик санъатининг энг юқори ютуқлари ҳисобланади (қ. К. маҳсулотларини пишириш техникаси ва технологияси кўп асрлар мобайнида оддий гулхандан хумдонгача, оддий ўчоқдан механизациялаштирилган печларгача бўлган тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ҳозир турли мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда Керамика устахоналари, хумдонлар, з-длар фаолият кўрсатмокда. Тошкент, Самарканд, Қувасой чинни з-длари, Ангрен ва Риштондаги керамика з-ди, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида хумдонлар бор (2002).

Ад: Августи н н и к А. И., Керамика, 2 изд., Л., 1975; Выдрик Г. А., Соловьёва Т. В., Харитонов Ф. Я., Прозрачная керамика, М., 1980; Балкевич В. Л. Техническая керамика, 2 изд; М., 1984; Стрел о в К. К., Теоретические основы производства огнеупорных материалов, М., 1985.

Рустам Маърупов.

Loading...