КЕРАМЗИТ

КЕРАМЗИТ (юн. Keramos – лой) – енгил эрувчан лойсимон жинсни пишириб олинадиган ғовак материал. Шағал, чақиқ тош ёки қум кўринишида тайёрланади. Енгил бетоннинг тўлдиргичи, фильтрловчи материал, иссиқлик ва товуш изоляциялари сифатида ишлатилади. Ҳажмий масаси 150—800 кг/м3, қисилишга мустаҳкамлиги 0,3 — 6 МПа.

Prev Article

КЕПЛЕР

Next Article

КЕРАМИКА