КЕРОСИН

КЕРОСИН (инг. kerosene, юн. keros – мум) — углеводородлар аралашмаси (С9—С|6)дан иборат суюқлик. Таркибида 23—60% тўйинган алифатик, 24— 58% нафтен, 6—15% ароматик ва 1% гача тўйинган углеводородлар бор. Қайнаш т-раси 200—300°, зичлиги 790—846 кг/ м3. Нефтни қайта ишлаш йўли билан олинади. Керосин ил гари факат ёриткич лампаларига ёнилғи сифатида ишлатилган. Шунинг учун уни қадимда фотоген (юнон тилида «ёруглик, бунёд этувчи» деган маънони англатади) деб юритилган. Кейинчалик у мотор ёги сифатида дастлаб транзиторлар учун, сўнгра реактив учувчи қурилмалар учун кенг қўлланила бошланди.

Ҳоз. Т-1 ва Т-5 русумли авиаёнилгилар нефтнинг Керосин фракцияси асосида олинади. Суюқ ракета ёнилғисининг асосий таркибини ҳам Керосин ташкил этади.

Next Article

КЕРУЛЕН