КЕСАЛТЕНАНГО

КЕСАЛТЕНАНГО — Гватемаладаги шаҳар, мамлакат ғарбида, Вулкан тоғлари орасида, 2350 м баландликда жойлашган. Кесалтенанго департаментининг маъмурий маркази. Кесалтенанго ёнидан Пан-Америка шоссе йўли ўтган. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 300 минг киши чамасида (1990-й. лар ўрталари). Кесалтенанго аҳолисининг сони ва иктисодий мавқеи жиҳатидан мамлакатда муҳим ўрин тутади. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. К – х – районининг савдо-саноат маркази. Ҳунармандчилик ривожланган. Кесалтенанго индейсларнинг қад. Кселалу (Ксенаху) ш. ўрнида бунёд этилган. 1902 й. кучли зилзиладан вайрон бўлиб, деярли бутунлай қайта қурилган. Майя-киче тили академияси бор. Мустамлакачилик даври меъморий ёдорликлари сақланган. Туризм ривожланган.

Prev Article

КЕРЧЬ

Next Article

КЕСКИЧ