КЕСКИЧ

КЕСКИЧ (машинасозликда) — металл ва металлмас заготовкаларга ишлов берувчи кесувчи асбоб. Кесувчи қисми маълум геометрик шаклга эга бўлган каллак ва станокка маҳкамланадиган танадан иборат. Каллагининг шаклига кўра, Кескич тўғри, қайирма (эгилган) каллакли; тутқичининг шаклига кўра, тўғри тўртбурчакли, квадрат, доиравий; каллакни танага туташтирилиши бўйича яхлит, пайванд каллакли, кавшарланган пластинкали ва б. турларга бўлинади. Кескичлар ишлов бериш турига қараб ўтувчи, қирқиб олувчи, йўниб кенгайтирувчи, кесиб туширувчи, резьба очувчи, ариқча йўнувчи ва б. га бўлинади. Кескичнинг яна хомаки ишлаш (шилиш), тоза ишлаш, юпқа йўниш, силлиқловчи турлари; чапақай (заготовка ўнгдан чапга томон йўналади), ўнақай (чапдан ўнгга томон) турлари бор. К. нинг каллаги асбобсозлик, тезкесар пўлатлар, вольфрам ва титан карбитлари асосидаги қаттиқ қотишмалар, синтетик олмослар, минерал-керамик материаллардан; танаси эса конструкцион пўлатлардан тайёрланади. Кескич токарлик станоклари, бошқа станоклар ёки махсус станокларга ўрнатиб ишлатилади.

Loading...