КЕССОН

КЕССОН (франц. caisson — яшик) — О (қурилишда) — сув остида ёки серсув грунтда сувдан холи иш жойи (камера) ҳосил қилишга имкон берадиган тўсувчи қурилма; бунда сув қисилган ҳаво ёрдамида қисиб чиқарилади. Кессон юқорида қурилиб, кейин сув остига ўз оғирлиги б-н туширилади. Тупроқ қазилган сари К. пастроқ тушаверади. Гидротехника иншоотлари, кўприклар, туннеллар, чуқур пойдеворлар ва б. қуришда қўлланилади; 2) ( м е ъ м о р л и к д а ) — тўртбурчак (баъзан кўпбурчак) ли ички гумбаз ва равоқ ости ёки шифтнинг чуқур жойи. Кессон гумбаз шифтга асос қилиб олинади ва безак вазифасини бажаради, шунингдек, хона акустикасини яхшилашда муҳим роль ўйнайди;

3) (кемаларни таъмирлашда) — кеманинг сув остидаги қисмини кўздан кечириш ёки таъмирлаш учун вақтинчалик сувдан қуритадиган қурилма. Кеманинг қуритиладиган жойи шаклига мос келадиган қилиб металл ёки ёғочдан ишланади. Кессон ичидан сув сўриб олингандан сўнг у атрофдаги сувнинг босими таъсирида кема корпусига зич ёпишади. Кессон кемани докларга киритишдан холи қилиш имконини беради;

4) (авиацияда) — самолёт канотига таъсир этувчи ва буровчи кучларни ўзига қабул қиладиган ичи ҳаволи қутичасимон лонжерон;

5) (металлурги я д а) — ичида совитувчи сув циркуляцияланадиган пўлат қутича. Шахта печларининг деворлари ана шу Кессон лардан териб хреил қилинади. Булардан ташкари, Кессондан мартен печларининг газ каналларини совитишда ҳам фойдаланилади;

6) (қуймачиликда) — қуйма қолиплари деворларини мустаҳкамлаш ва ўнга сизот сувлари сизиб ўтишининг олдини олиш учун ишлатиладиган ғишт ёки бетондан ишланган қурилма (яшик). Чуқур ўраларда қуйма қолиплар тайёрлашда фойдаланилади.