КЕТМОНЧИ ПЕГМАТИТ

КЕТМОНЧИ ПЕГМАТИТ (ДАЛА ШПАТИ) КОНИ — Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, Зиёвуддин шаҳарчасидан жан.-шаркда жойлашган кон. 1935 й. топилган. Ҳ. М. Абдуллаев, А. В. Королёв, П. А. Шехтман, Қ. Л. Бобоев, Н. К. Жамолиддиновлар мукаммал ўрганган. Коннинг геологик тузилишида палеозой эрасига мансуб метаморфизлашган чўкинди жинслар ва гранитлар иштирок этган. Тектоник жиҳатдан Кетмончи пегматит Зирабулоқ структурасининг жан. қанотидаги антиклиналда жойлашган. Антиклиналь ўзагидаги жинслар гнейслашган ва порфирли гранодиорит, мусковитлашган биотитли гранит, лейкократли гранит, шунингдек, пегматит ва аляскитдан иборат. Пегматитлар ҳар хил ертомирлар шаклида кўп учрайди. Уларнинг эни 40—50 см дан 5—6 м гача, уз. 100— 200 м. Пегматитларда нодир металл элементларидан, асосан, бериллий, шунингдек, ниобий, тантал (колумбит-танталит) ва қалай (касситерит) ҳамроҳ ҳолида учрайди. Кондаги пегматитлар керамика хом ашёси сифатида ҳам ишлатилади.

Loading...