КЕТМОНЧОПТИ ТОҒЛАРИ

КЕТМОНЧОПТИ ТОҒЛАРИҲисор тизмаси таркибидаги Бойсун тоғларининг жан.-ғарбий қисмида, Сурхондарё вилоятидаги тоғлар. Энг баланд жойи 3159 м. Жан.-ғарбда Шеробод дарёси ва шим.-шарқда Олчасой (шим. да) билан Қайроқсой (жан. да) водийлари оралиғида жойлашган. Уз. 23 км. Шим.шарқда Хўжа Гургурота тоғига (энг баланд жойи 3109 м) туташ. Кетмончопти тоғлари юқори палеозойнинг вулканоген жинслари, чўкинди ётқизиклари, қумтош, юра даврининг оҳактошлари, ён бағирларида бўр даврининг чукинди жинсларидан тузилган. Жан.-ғарбий ён бағирлари тикроқ. Сувайирғич қисми нисбатан кам парчаланган, ясси. Пекин, юра даврининг оҳактошлари нурашга чидамлилиги сабабли тик деворсимон шакл ҳосил қилган. Худди кетмон билан чопилгандек куринишга эга (тоғнинг номи шундан келиб чиққан бўлиши мумкин). Бу ажойиб шакл Бойсун, Туда, Авлод, Шайтон қўрғонларидан яхши кўриниб туради. Булоқ кўп. Ён бағирларида тўк, бўз тупроқларда турли хил буғдойиқзорлар, шунингдек, наъматак, зирк, тоғолча, бодом, олма ва б. тарқалган. Жигарранг тупроқларда ёнғоқзорлар, дуланазорлар, жигарранг ва оч қўнғир тупрокларда арчазорлар мавжуд. Бу ерларда зарафшон арчаси кенг тарқалган. 2800 м дан юқорида бўлиқ ўтли ўтлоқ-дашт ўсимликлари ўсади. Асосан, яйлов чорвачилиги, тоғ мевачилиги, доривор гиёҳлар тайёрлашда, овчиликда фойдаланилади. Бой ва қулай рекреация ресурслари мавжуд. Кетмончопти тоғлари этакларида Бойсун ш. жойлашган.

Loading...