КҲУЛВА

КҲУЛВА — Бангладешнинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Ганг дарёсининг кема қатнайдиган тармоғи — Пусур дарёси бўйида. Ақолиси 732 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Кҳулва — саноати тез ўсиб бораётган ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакатда 3-ўриндаги шаҳар. Транспорт йўллари тутуни. Жут (мамлакат жут саноатининг ярмидан ортиғи жойлашган), ип газлама, озиқ-овқат, металлсозлик саноатлари ривожланган. Машинасозлик (кабель и. ч. з-ди), ёғочсозлик ва кимё саноати, дарё кемасозлиги корхоналари, иссиқлик электр ст-ялари бор.

Loading...