Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КИБЕРНЕТИКА ИНСТИТУТИ

КИБЕРНЕТИКА ИНСТИТУТИ, «Замонавий информацион технологиялари» илмий техника маркази қошидаги Кибернетика инти — кибернетика масалалари билан шуғулланадиган илмий муассаса. Ўзбекистон ФА В. И. Романовский номли Математика институтида 1956 й. «Ҳисоблаш техникаси» бўлими ташкил этилди. Бу бўлим қисқа вақт ичида халқ хўжалигининг муҳим ва зарур масасаларини ечишга киришди. 1959 й. да Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Урал1» ЭҲМ си ишга туширилди. 1961 й. да «Ҳисоблаш маркази» ташкил этилиб, унда М-20 ЭҲМ си ишга туширилди. 1963 й. да «Ҳисоблаш маркази» Механиқа инти таркибига киритилди. 1966 й. да Ўзбекистон ФА Ҳисоблаш марказли Кибернетика ин-ти, 1978 й. да шу ин-т негизида Ўзбекистон ФА «Кибернетика» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил қилинди. 2001 й. дан бирлашма «Замонавий информацион технологиялари» илмий техника марказига айлантирилди. Марказ таркибига Кибернетика институти, хўжалик ҳисобидаги «Алгоритм» илмий тадқиқот ин-ти, Автоматика ва ҳисоблаш техникаси махсус лойиҳа-конструкторлик бюроси киради. Ўтган двар мобайнида бирлашманинг фаол катнашуви билан 108 та ахборот-ҳисоблаш марказлари яратилган, 200 дан ортиқ автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ишга туширилган, 400 дан ортиқ ЭҲМ ишлатилган. Ин-тда 100 дан ортиқ фан дри, 800 дан ортик, фан номзоди тайёрланган.

Илмий йўналишлари: янги ахборот технологияларини яратиш; моделлаштириш, бошқариш, сунъий тафаккур ва алгоритмлаш муаммоларини ечиш.

Ин-тда 17 лаб. илмий тадқиқот ишларини олиб боради, 200 дан зиёд ходим фаолият кўрсатади. Жумладан, Ўзбекистон ФА акад. ларидан В. К — Қобулов, Ф. Б. Абуталиев, Т. Ф. Бекмуродов, Б. А. Бондарёнко, Т. Бўриев, М. М. Комилов фаолият кўрсатмоқда.

Prev Article

КИБЕРНЕТИКА

Next Article

КИБИТКА