КИЧИК ШАКЛЛАР МЕЪМОРЛИГИ

КИЧИК ШАКЛЛАР МЕЪМОРЛИГИ — меъморликнинг табиат манзараси билан уйғунлашган, нисбатан майда ҳажмдаги маҳсули. Кенг майдонларни ташкил этиш, боғ-парк композицияларини шакллантириш мақсадида ўрнатилган кичик қурилма. Фаввора, зинапоя, кўприкчалар, тўсиқлар, маданий-маиший хизмат ҳамда яхна ичимлик ва ширинликлар дўконлари; электр ёриткичлар, гул экиладиган вазасимон қурилмалар; реклама-тижорат, кўргазма қурилма ва иншоотлари; йўл кўрсаткичлар; ёдгорлик, монумент ва б. киради. Мажмуалар ажралмас қисми сифатида ҳам бунёд этилади (мас, Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбони, Алишер Навоий хиёбонидаги қурилмалар ва б.). Кўпгина намуналарида санъатлар синтезига эришилади.

Loading...