КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС

КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС — мустақил мулк эгалигига, хўжалик фаолиятини мустақил ташкил этишга асосланган ва ўз тармоғида ҳукмрон мавқе тутмайдиган бизнес. Турли мамлакатларда Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. субъектлари мақомини белгилаб берувчи мезонлар сифатида корхонада банд бўлган ишловчилар сони, корхонанинг товар айланмаси, активлар, капиталлар, фойда микдори ва б. кўрсаткичлардан фойдаланилади. Мас, АҚШда кўпгина тармоқларда ишловчилар сони 100 кишидан, ишлов берувчи саноатда 500 кишидан кам ходимлар ишлайдиган корхоналар кичик бизнесга киритилади.

Ўзбекистон К. ва ў. б. субъектларини аниқлашда корхонада ишловчилар сони мезон қилиб олинган. Кичик бизнесга, мулк шаклидан қатъи назар, йилига саноат корхоналарида ўрта ҳисобда 10 нафаргача, савдо, хизмат кўрсатиш ва б. и. ч. дан ташқари соҳаларда 5 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган микрофирмалар; и. ч. соҳасида йилига ўрта ҳисобда 40 нафаргача, қурилиш, қ. х. ва бошқа и. ч. соҳаларида 20 нафаргача, илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ҳамда бошқа и. ч. дан ташқари соҳаларда 10 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган кичик корхоналар киради. Кичик корхоналар учун йилига белгилангандан ортиқ, лекин и. ч. соҳасида 100 нафардан, қурилишда 50 нафардан, қ. х. ва б. и. ч. соҳаларида, улгуржи савдода 30 нафардан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш сох. аларда 20 нафардан ошмайдиган иш билан банд ходимга эга бўлган корхоналар ўрта бизнес корхоналари қисобланади.

Кичик ва ўрта бизнес ва у. б. ривожланган ва ривожланаётган ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга. Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. шароитга тез мослашувчанлик билан ажралиб туради, унинг фаолиятини йўлга қўйиш катта миқдордаги дастлабки капитални талаб қилмайди. Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. йирик бизнес учун қулай бўлмаган соҳаларда авж олади. Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. кичик бозорларда фаолият олиб бориш, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш, ишсизлик муаммосини хал қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришда муайян афзалликларга эга. Кичик корхоналар одамларда соҳибкорлик, тадбиркорлик, мулкка эгалик қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларда ишбилармонлик кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантириш воситаси ҳисобланади. Ўзбекистонда Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. тарихий илдизга эга. Бу ерда азалдан ҳунармандчилик ривожланган. Тўқимачилик, косибчилик, кулолчилик, амалий санъат, ганчкорлик, темирчилик, ўймакорлик билан шуғулла-ниладиган кичик-кичик устахона ва дўконлар кўп бўлган. Ўзбекистонда мавжуд Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. корхоналари саноат, қурилиш, савдо, маиший, тиббий, транспорт хизматлари кўрсатиш, илмий, техникавий ахборот хизмати соҳаларида, қ. х. да фаолият кўрсатади. Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. ни қўллабқувватлашга хизмат қиладиган суғурта компаниялари, инжиниринг ва лизинг хизмати ташкилотлари мавжуд. Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. корхоналарига кўмаклашадиган Республика ва ҳудудий миқёсда фаолият олиб борувчи Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Бизнес-фонд», «Мадад» суғурта компанияси ташкил қилинган. Кичик ва ўрта бизнес ва ўрта корхоналар учун солиқ имтиёзлари, имтиёзли кредит ажратиш тизими ҳам мавжуд.

Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. корхоналари фукаролар, оила аъзолари ва б. ҳамкорликда меҳнат юритувчи шахслар, давлат, идора, жамоа, қўшма корхоналар, жамоат ташкилотлари, ширкат, ҳиссадорлик жамиятлари, хўжалик уюшмалари, ўртоқлик ташкилотлари, юридик ташкилот мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотлар томонидан ташкил этилиши мумкин. Ўзбекистонда рўйхатга олинган Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. корхоналарининг сони 202 мингтага етди. Уларнинг 57,7% и. ч., 42,3% ноишлаб чиқариш тармоқларига тўғри келади. Улар ишлаб чиқарган маҳсулот мамлакат ЯИМнинг 24,5% ни ташкил этди, жами иш билан банд аҳолининг 53% шу бизнес соҳасида ишлади (2002). Ўзбекистонда Кичик ва ўрта бизнес ва ў. б. иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик ва тадбиркорлик фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» (1999 й. 14 апр.) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» (2000 й. 25 май) қонунлари билан тартибга солинади.

Шоназар Эрмаматов.

Loading...