КИЕВ ҒОРИ

КИЕВ ҒОРИСамарқанд вилоятининг Чақилкалон тоғларидаги ғор. 1975 й. да киевлик ғоршунослар томонидан ўрганилган. Ғорнинг кириш қисми денгиз сатҳидан 2398 м баландликда. Қирқтов ясси баландлигининг ғарбий щемила, воронкасимон шаклдаги Каттакўл ботиғи остидан бошланади ва ер қаърига 940 м гача тушган. Ғор ичида пастга томон бир нечта тик ва нишабли йўлакчалар алмашиниб боради. Унинг барча қисмидаги деворларидан сув томчилари оқиб туради. Ғорнинг энг тубида чуқ. 10 м, диаметри 1,5 м ли кўл мавжуд. Ўлчамлари: тик тушган жойлари уз. 3 м дан 90 м гача, нишабли қисмларининг уз. 30—250 м, эни 1 — 1,5 м.