
КИГИЗ
КИГИЗ, намат — 1) уй жиҳози; кигизчиликда жундан босиб тайёрланадиган қалин, пишиқ тўшама, палос. Шаркда, хусусан, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда қадимдан маълум. Аксарият чорвачилик ривожланган минтақаларда қўйнинг жунидан босилади. Гулдор (нақш мужассамоти юлдуз, ромб, қўчқор шохи, булут ва б.) ва гулсиз сидирға, ран гига кўра, оқ Кигиз, қора Кигиз, қизғиш Кигиз ва ҳ. к. хиллари бўлади. Айниқса, қалин ва зич босилган оқ Кигиз қадрланган. Кигиз дан, асосан, тўшама сифатида (гилам, палос ўрнида) фойдаланилади. Яна, шунингдек, ўтовларни ўрашда, қалпоқ, телпак тикишда маю ўрнида ҳам ишлатилади;
2) техникада — қистирма, зичлагич, иссиқлик ва товуш изоляция материали. Жундан, мўйна чиқиндиларини босиб ёки минерал пахта билан боғловчи модда (битум) ни бириктириб ва иссиқлик ишлови бериб ҳосил қилинади. Лента, пластина, тайёр деталь кўринишида ишлаб чиқарилади. Кигиздан автомобиллар, тракторлар, самолётлар учун саль-никлар, қистирмалар, амортизаторлар тайёрланади. Қогоз машиналари, мусиқа асбобларида ишлатилади;
3) қурилишда иссиқлик ва товуш ўтказмайдиган материал сифатида деворлар орасига қўйилади, қувурлар ўралади.