КИКОИН

КИКОИН — НОСКОВ ЭФФЕКТИ, фотомагнит-электр эффект — магнит майдони Н га жойлаштирилган яримўтказгич ёритилганда электр майдони ҳосил бўлиши ҳодисаси. Бу электр майдони магнит майдонига, яримўтказгичнинг еритилган сиртидан ёритилмаган сиртига диффузияланаётган заряд ташувчилар (электронлар ва коваклар) оқимига перпендикуляр бўлади. К — Н. э. асосий бўлмаган ток ташувчиларнинг ўта бир жинсли бўлмаган концентрациясида кузатилади (бундай ҳолат ёруғлик кучли ютилганда вужудга келади). Бу эффектни 1933 й. да Кикоин И. К. ва Носков М. М. ҳамкорликда кашф қилган. Бу ҳодиса фотомагнитоэлектр эффект ҳам дейилади.

Prev Article

КИЙИМ