КИЛОГРАММ-КУЧ

КИЛОГРАММ-КУЧ — МКГСС бирликлар тизимида куч бирлиги. кгк билан белгиланади. 1 кг массага таъсир этаётган куч йўналишида 9,80655 м/с2 тезланиш берадиган кучга тенг катталик. 1 кгк = 9,80665 Н. Баъзи Европа мамлакатлари (Германия, Австрия, Швеция ва б.) да килопонд деб юритилади.