КИЛОГРАММ

КИЛОГРАММ (кило… ва грамм) — Халқаро бирликлар тизими СИда масса ўлчов бирлиги. кг билан белгиланади. 1дм3 (4° ли) тоза сув массасига тенг. Париж яқинида жойлашган Севр ш. даги Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросида сақланадиган диаметри ва бал. 39 мм ли платина-иридий (90 % Pt, 10% lr) нинг цилиндр шаклидаги кртишмаси Килограмм эталони сифатида қабул қилинган (1889). Килограммнинг улуш бирлиги грамм кенг қўлланади: 1 г = 0,001 кг.

Loading...