КИМ Владимир Васильевич

КИМ Владимир Васильевич (1929. 25.9, РФ Хабаровск ўлкаси, Бикино ш.) — иқтисодчи олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), иктисод фанлари д-ри (1972), проф. (1973). Тошкент молия-иқтисод ин-тини тугатган (1950). Тошкент халқ хўжалиги инти қ. х. иқтисодиёти кафедрасида ўқитувчи, доц., кафедра мудири (195682), Ўзбекистон ФА фалсафа, иқтисод, юридик фанлари бўлими акад.-котиби (1982—84), Тошкент халқ хўжалиги инти проректори (1985—94). 1995 й. дан Тошкент иқтисодиёт ун-тида маслаҳатчи. Илмий ишлари Ўзбекистондаги пахтакор хўжаликларда и. ч. самарадорлигини ошириш, республика агросаноат мажмуида иқтисодий ўсиш ва уни таъминлаш омиллари, қ. х. тармоқларида самарадорликни баҳолаш методологияси масалаларига багишланган.