КИМЧХЭК, Кимчак (1951 й. гача Сонжин) — КХДР нинг шим.-шарқий қисмидаги шахар, Япон денгизи соҳилида. Аҳолиси 180 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Кимчхэкхан (Сонжинхан) бухтасидаги порт. Қора металлургиянинг йирик маркази. Кема верфи бор. Балиқ овланади. Кимчхэк яқинидан магнезит ва графит олинади. Кореянинг сиёсий ва ҳарбий арбоби ким Чхэк номи б-н аталган.