КИМЁ

КИМЁ, химия — моддаларнинг тузилиши ва ўзгаришини ўрганадиган фан. К. бошқа фанлар қатори инсон фаолиятининг маҳсули сифатида вужудга келиб, табиий эҳтиёжларни қондириш, зарурий маҳсулотлар и. ч., биридан иккинчисини хрсил қилиш ва, ниҳоят, турли ҳодисалар сирларини билиш мақсадида рўёбга чиқди. Одамлар қадимда рудалардан металларни ажратиб олиш, турли хил қотишмалар тайёрлаш ва қўллаш, жумладан, шиша тайёрлаш ва ундан турли мақсадларда фойдаланишни билганлар. Мил. ав. Мисрда кимёвий жараёнларга асосланган ҳунармандчилик ривожланганлиги маълум. Пишиқ чарм тайёрлаш, уни бўяш, рангли шиша олиш, ўсимликлардан дори-дармон ва хушбўй ҳидли моддалар тайёрлаш, сопол буюмлар и. ч. йўлга қўйилган. Ўша даврларда кимёвий маҳсулотлар Ҳиндистон, Хитой ва Ўрта Осиёда ҳам ишлаб чиқарилган. «Кимёи ҳунар» соҳиби бўлган кимёгар бир моддадан иккинчи маҳсулотни тайёрлаш иши билан шуғулланган. Ўзбекистондан ўтган Буюк ипак йўли орқали мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмидан бошлаб, мамлакатга савдо-сотиқ б-н бирга ҳунармандчилик ҳам кириб келди. Топилган жуда кўп тарихий буюм ва ёдгорликлар Ўзбекистон ҳудудида яшаган аҳолининг кимё ҳунаридан қадимдан бохабар эканлигидан дарак беради. Бухоро яқинидаги Пойкенд манзилгоҳидан 8-а. га тааллуқли кимё лаб. топилган. Лаб. жиҳозлари ичида турли идишлар, шиша асбоблар, болалар сумаги учрайди.

Кимёнинг фан сифатида шаклланишини тадқиқотчилар Миср билан боғлашади. Савдо-сотиқ, хунармандчилик ва маааний алокалар жуда ривожланган бу мамлакатда илм, фалсафий қарашлар, саноат ва қ. х. яхши ривож топали. Нил бўйидаги Искандария шаҳрида 1-а. да ёзилган трактатларда кўпгина кимёвий маълумотлар, жумладан, кимёвий жи-ҳозларнинг кўринишлари, куйдириш, пишириш, тоблаш, қуруқ ҳайдаш, эритиш, кристалланиш, ажратиш ва б. усуллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Мазкур манбада оддий металлардан олтин олиш ғояси ҳам илгари сурилган бўлиб, мавҳум бу изланиш фаннинг ривожланишига маълум даражада тўсқинлик қилди, олимлар фикрини бошка — амалга ошмайдиган йўналишга буриб юборди. Искандария трактатлари маълумотларидан фойдаланган араб олимлари тез орада бир нечта янги моддалар, жумладан, нитрат кислота, тузлар ва б. ни олишни кашф қилдилар. Мисрлик олимлар тилидаги Кимёга араблар «ал» қўшимчасини қўшиб машҳур «Алкимё»га асос солдилар. Натижада кўпгина илмий асарлар, китоблар, мақолалар ва тажрибалар ифодалари пайдо бўлди. Кейинчалик бу сўз Европа мамлакатларида «Химия» номи билан оммалашди. Муҳаммад Хоразмий 10-а. да «Кимё» сўзи арабча «камоякми», яъни «яширмоқ», «беркитмоқ» ни англатади, дейди. Турк олими Тошкўпир-зоданинг фикрига кўра, мазкур сўз яҳудийча «кимях» дан олинган. Баъзи олимлар «Кимё» сўзи Мисрнинг қад. номи «Хем» ёки «Хаме»дан олинган деган фикрни илгари суришади. Бу сўз «қора» ёки «қорамтир» маъносини англатиб, манбаларда «Кимё» «Миср фани» деган маънода келади. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса «Кимё» сўзи юнонча «кимё» иборасидан келиб чиққан бўлиб, «суюқлик», «эритилган металл»ни англатишига ишора қиладилар. Аммо, қандай бўлишидан қатъи назар, мазкур фаннинг Шарқ мамлакатларида бир катор ривожланганлиги, бу борада ўрта осиёлик олимларнинг хизмати катта эканлиги тарихий манбалардан маълум.

«Алкимё» асосчиси Жобир ибн Хайём металларнинг пайдо бўлишидаги олтингугурт-симоб назариясини олға сурган, яъни ер қаърида қуруқ боғланишдан олтингугуртметаллар отаси»), нам буғланишдан эса симоб («металлар онаси») пайдо бўлади деган фикрни айтади. Уларнинг турли хил нисбатларда бирикишидан олтин, кумуш, мис, темир, қалай, қўрғошин, шиша ҳосил бўлади. Шу аснода оддий металларни нодир металларга ўтказиш ҳақида маълумотлар берилади. «Элемент» тушунчасига кўра, олтингугурт — ёнувчанлик, симоб — учувчанлик, туз эса эрувчанликни билдиради. Шўнга кўра, бу моддалар турининг кашф қилиниши асосий фикр бўлди. Олимнинг издошларидан бўлган Абу Наср Форобий ўзининг «Устоди Соний» асарида алкимё илмининг йўналишини маъқуллайди. Шарқ алломаларидан Абу Бакр ap-Розий «Сирлар китоби»да алкимё маълум бўлган моддаларни ўрганиш, асбоб-ускуналарни йиғиш ва фойдаланиш ҳамда тажрибалар ўтказишни келтиради. Розий ўз асарида ўнгача маълум бўлган моддаларни таснифлаб, асбоб ва тажрибаларни маълум бир тизимга солган. Абу Абдулло ал-Хоразмийнинг «Билимлар калити» китобида Кимёга алоҳида бўлим ажратилиб, унда турли моддалар, асбоблар, тажрибалар тўғрисида мукаммал маълумотлар келтирилган. Абул Ҳаким ал-Хоразмий эса алкимё фани тажрибаларида қўлланилган тарозига аҳамият беради. Ал-Ҳазиний томонидан 1125 й. да ёзилган «Доно тарозу ҳақида китоб»да турли кўриниш ва тузилишдаги тарозиларда тортиш усуллари баён қилинганлиги манбалардан маълум. Абу Али ибн Сино «Ал-қонун» китобида ўсимлик, ҳайвонот, минераллар, тузлар, кислоталар, ишқорлар, металлар, оксидлар ва б. бирикмаларнинг 750 дан ортиқ турини ёзади. Уларнинг номи, хоссалари, ишлатилишини тула ифо-далайди. Унинг «табошир кулчалари»дан (Индонезияда ўсадиган бамбукдан олиб кулчага қўшиб оёқ-қўли синган беморларга бериладиган кремний оксиди — инсон организмида тез эриб сингадиган модда) қанчадан-қанча одамлар шифо топган. Ибн Сино Жо-бирдан фаркли равишда металларнинг хусусиятини чуқур ва мукаммал ўрган-ди, унинг хатоларини тузатди. Ибн Сино нафақат Жобирнинг, балки барча алкимёгарларнинг хатоларини илмий жиҳатдан асослаб берди. У оддий металлардан нодир металлар, жумладан, олтин олиб бўлмаслигини биринчи бўлиб амалда исбот этди. Француз олими М. Бертло, рус олими Б. Меншуткин, акад. О. Соимовларнинг фикрича, Абу Али ибн Сино асарларида ҳоз. замон анорганиқ кимё фанининг илк куртаклари намоён бўлган. Абу Райҳон Берунийнинг «Минералогия»сида моддаларнинг моддалик хусусиятлари уз аксини топган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида минералогияга оид 18 та, Кимёга оид 31 та қулёзма мавжуд. Булар араб, форс, эски ўзбек (турк) тилларида битилган «Ҳунарлар жавоҳири» китобидаги марварид, бўёқлар, сир, заҳарга қарши ишлатиладиган дорилар, упа-элик тайёрлаш усулларини ўз ичига олган манбалардир.

8-а. дан 17-а. ўрталаригача давом этган алкимё бир томондан фанни ривожлантирган бўлса, иккинчи томондан унинг тез қадамлар билан ўсишига тўсқинлик қилди. Инглиз кимёгари Р. Бойль К. ни ўрганишда янгича ёндошиш ва фақат тажрибалар ёрдамида олинган маълумотларга ишонишга ундади. Унинг фикрича, Кимёнинг мақсади жисмлар тузилишини аниқлаш, шундан сўнг уни элементларга ажратиб, таҳлилга ўтишдан иборат бўлиши керак. Бундай илгор илмий фикрлар пайдо бўлишига қарамай Кимёнинг ҳақиқий йўлга тушишига яна бир аср керак бўлди. Немис кимёгари Г. Э. Штал (1659—1734)нинг флогистон назариясига қарши ўлароқ, М. В. Ломоносов 1756 й. да ёниш, яъни оксидланиш — оксидловчи модданинг ҳаво билан бирикишидан иборат эканлигини микдорий тажрибалар асосида кўрсатиб берди. Француз кимёгари А. Лавуазье эса 1772—77-й. ларда турли моддалар устида тажрибалар ўтказиб, улар ёнганида кислород билан бирикишини кўрсатди ҳамда кимёвий реакцияларда моддалар оғирлигининг сақланиш қонунини исботлади. Мазкур қонун тасдиқлангач, Кимё сифат-тавсиф илмидан микдорий билимга айланди. Эндиликда массанинг сақланиш қонуни деб аталувчи мазкур қонун муҳим аҳамият касб этади. Бир қанча газлар кашф қилиниши натижасида пневматик кимёга асос солинди. Флогистон назарияси тамомила рад этилди, кислородли ёниш назарияси ўз тасдиғини топди. Натижада кўпгина назарий тасаввурлар ўзгарди, яъни кимёвий номенклатура ишлаб чиқилди. Мана шу даврда кимёнинг аналитик таҳлил йўли шаклланди.

19-а. К. фани тарихида назарий асосларни ишлаб чиқиш даври бўлди. Натижада ато м – молекуляр таълимот майдонга келди. Инглиз олими Жон Дальтон 1803 и. модданинг атом тузилиши ҳақидаги тасаввурларга суянган ҳолда тажрибалар ўтказди. Элементларнинг муайян бир микдорда реакцияга киришувини уларнинг айрим заррачалардан, яъни бошқача айтганда атомлардан ташкил топганлигидан деб билди. Каррали нисбатлар қонуни деб аталмиш фикри асосида кимёвий элементларнинг бир-бири б-н маъ-лум оғирлик нисбатларида бирикишини кўрсатиб, атом оғирликларига алоҳида аҳамият берди. Нисбий атом оғирлик тушунчасини фанга киритиб, энг енгил элемент сифатида водород атоми оғирлигини бирга тенг деб қабул қилди ва уни бирлик сифатида таклиф этди. Дальтон элементнинг атом оғирлиги сифатида мазкур элемент атом оғирлигининг водород атомига бўлган нисбатини олди. Италиялик олим А. Авогадро атом ва молекула тушунчасининг бир-биридан фарқ қилишини аниқлаб берди. У модданинг кичик заррачаси молекула, элементларнинг энг кичик заррачаси эса атом деб таърифлади. Пекин унинг бу фикри фақат орадан анча вақт ўтгач, тан олинди. Геп-Люссакнинг ҳажмий нисбатлар қонуни (қ. Гей-Люссак қонунлари) эътироф этилгач, Авогадронинг бир хил т-ра ва босимда олинган ихтиёрий газларнинг тенг ҳажмларидаги молекулалар сони тенг бўлиши ҳақидаги қонуни (гипотезаси) амалиётга киритилди. Француз физиги Ж. Б. Перрен (1870—1942) тажрибалари асосида ҳисоблаб топилган 6,022Ш23 сони Авогадро сони деб аталди.

1852 й. да инглиз кимёгари Э. Франкленд фанга валентлик тушунчасини киритди. А. М. Бутлеров томонидан 1861 й. эълон қилинган тузилиш назарияси Кимёнинг ривожида муҳим босқич бўлди. Мазкур назария асосида органиқ моддаларнинг молекулалардаги атомлар валентликларига мувофиқ бир-бири билан бирикиши, моддаларнинг хоссалари кимёвий тузилиши (таркиби)га боғлиқлиги, атомлар бир-бири билан қандай кетма-кетликда бирикканлигини аниқлаш, кимёвий тузилиш формуласи бирикма хоссасини ифодалаши, молекуладаги ўзаро бириккан ва бирикмаган атомларнинг бир-бирига бўлган таъсирининг борлиги ётади. Назария янги моддалар синтез қилишни, уларнинг хоссаларини олдиндан айтиб беришни ва назарий жиҳатдан муҳим бўлган изомерия ҳодисасини илмий нуқтаи назардан исботлаб берди.

19-а. да фандаги тарихий кашфиётлардан бири 1869 й. Д. И. Менделеев томонидан очилган кимёвий элементлар даврий қонуни ва системаси бўлди. Менделеев элементларни илмий асосда синфларга ажратди, улар орасидаги ички боғланиш қонуниятларини топди, ҳали номаълум бўлган элементлар мавжудлигини олдиндан башорат қилди. Уч номаълум элементнинг хоссаларини олдиндан айтиб бериб, уларга «экабор», «экаалюминий» ва «экасилиций» деган шартли номлар берди. Орадан 15 йил ўтар-ўтмас унинг ба-шорати амалда тасдикданди. Бу элементлар франциялик Лекок де Буабодран, швециялик Нильсон ва германиялик Винклерлар томонидан кашф этилди. Экаалюминийга Франциянинг эски номи Галлиядан олиниб «галлий» номи, экаборга «скандий» (Скандинавия номидан) ва экасилицийга «германий» деган номлар берилди. Менделеевнинг маълумотлари бошқа олимлар маълумотларига жуда яқинлиги билан илмий тасдиғини топди. Унинг яна 11 элементнинг тез орада очилишини назарда тутиб бўш катаклар қўйганлиги қонун ва унинг график ифодаси бўлган даврий системанинг катта илмий ғалабаси бўлди. Системада даврлар ва гуруҳдар шундай жойлаштирилдики, бунда валентлик, атом массалари, атом радиусларининг ўзгариши ва ш. к. хоссалар ўз ифодасини топди. Натижада илгари тасдикданмаган кимёвий элементлар системаларидаги хатолик ва камчиликларга барҳам берилди, атом массаларига тузатишлар киритилди, нодир элементлар ва асл газлар хоссалари тўғри талқин қилинди. Даврий қонун нафақат Кимё учун, балки бошқа табиий фанлар, фалсафадаги микдорнинг сифатга ўтиш қонуниятларини акс эттирувчи табиатнинг фундаментал қонуни бўлиб қолди. Бунинг исботи сифатида даврий қонун ва система асосида кимё қонунлари ва табиатнинг юзлаб бошқа қонунлари, жумладан, радиоактив элементларнинг кашф қилиниши, инглиз физиги Э. Резерфорднинг атом тузилиши моделини таклиф қилиши, Дания физиги Н. Борнингатомларда электрон қобиқлари ва қобиқчалари кетма-кет жойлашувини топиши, атом энергиясининг ниҳоятда улкан кучидан фойдаланиш қабиларни кўрсатиш мумкин. Айни вақтда Кимё фани Менделеев даврий қонуни ва системаси асосида ўқитилади.

19-а. нинг 70-й. ларидан бошлаб органиқ кимё тез ривожлана бошлади. Углеводородлар, спиртлар, альдегидлар, кетонлар, карбон кислоталари, галогенлар, нитробирикмаларнинг муҳим ҳосилалари олинди, хоссалари ўрганилди ва буларнинг маълум қисми саноат миқёсида ишлаб чиқарила бошлади. 80-й. ларда тўйинмаган углеводородлар асосидаги синтезларга асос солинди, пурин моддалари, қандлар, табиий пигмент ва оқсиллар ўрганила бошланди. Натижада стереокимё тасаввурлари ривожланди. Бу даврда электрокимёвий (М. Фарадей) ва термокимёвий жараёнлар (Г. И. Гесс, М. Бертло), электролитик диссоциация (С. Аррениус), кимёвий реакциялар тезлиги (Я. Вант-Гофф) ўрганилди. Бунинг натижасида кимёвий термодинамика фанига асос солинди.

19-а. охири ва 20-а. бошлари физикада атом тузилишининг ўрганилиши, радиоактивлик ҳодисасининг очилиши, электроннинг амалиётдаги аҳамияти ўрганилиши ва квант кимёсинит чуқур назарий ютуқларидан фойдаланиш Кимё фанининг оламшумул ютуқларидан бўлди. Mac, табиий ҳодиса — Адриатика денгизининг фосфоресценцияланишини 1835 й. даёқ француз физиги А. Беккерель сезганлиги маълум. Аммо орадан 60 й. дан ортиқроқ вақт ўтиб унинг набираси Анри Беккерель 1896 й. нинг 1 мартида уран ҳосилалари, бир оз кейинроқ эса ураннинг ўзи ҳам шундай хоссага эгалигини аниқ-лади (қ. Беккерель). 1895 йили В. Рентген томонидан кашф этилган нурлар ҳам шундай хоссаларга эга эканлигини Беккерель кўрсатиб ўтган эди. ЪЛ. Складовская-Кюри бу нурларни радиоактив нурлар, нурланиш ҳодисасини эса радиоактивлик ҳодисаси деб атади. У бу ҳодисани шахсан ўзи торий элементида учратди. У П. Кюри билан биргаликда уран минералларидан 2 та янги радиоактив элемент — полоний ва радийни ажратиб олишга муваффақ бўдди. Янги элементларнинг бири М. Складовская-Кюрининг ватани бўлмиш Польшанинг эски номи шарафига полоний деб номланади. Шундай кейин актиноидлар қатори тузилди. Радиоактив элементларнинг ярим емирилиш даври, яъни ҳар бир радиоактив модданинг ярмиси парчаланиши учун кетган вақтни белгиладилар. Э. Резерфорд, инглиз олими Ф. Содди, кейинроқ Ирен ва Жолио-Кюрилар радиоактивликни чукур ўрганишди, Кюрилар сунъий радиоактивлик ҳодисасини тадқиқ қилишди. Ядро реакциялари ёрдамида даврий системадаги барча кимёвий элементларнинг сунъий радиоактив изотопларини олиш мумкинлиги ишлар кўламини физика билан бир қаторда Кимёга ҳам олиб кирди. Натижада Кимёнинг занжир реакциялари мукаммал ўрганилди ва амалий аҳамият касб этди. Позитрон чиқиши ёки (3+-емирилиш ва К-забт этиш (ядронинг яқинида турган К-қобиқчадаги электронни ютиши) турли элементлар радиоизотопларини ўрганишга ёрдам берди. Ҳоз. гача бундай радиоактив изотоплардан 1500 дан ортиғи олинган. Сунъий радиоизотопларни ўрганиш айланишларнинг янги хилларини топишга имкон берди. Радиоактив моддаларнинг хоссаларини ўрганадиган, уларни ажратиб олиш, йиғиш ва тозалаш усулларини ишлаб чиқадиган фан радиокимё номини олди.

Кимёнинг тез суратлар билан ривожланиши натижасида электрон ва у ҳақцаги тушунчалар аниқланиб, квант кимёси ҳамда сунъий синтез қилинган трансуран элементлар кимёси шаклланди. Оқсиллар кимёсида мисли кўрилмаган янгиликлар очилди. Миллион атмосфера босимда олиб бориладиган кимёвий жараёнлар ўрганилди, сунъий олмос олишнинг назарий йўллари кўрсатилди, хилма-хил полимерлар синтез қилинди.

18-а. охири ва 19-а. ўрталарида Ғарб мамлакатларида ривож топа бошлаган Кимё Россия орқали Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Тошкентда 1869 й. кимё лаб. ташкил этилди. Кейин шу ерда кўмирни газлаштирувчи мослама кўриб ишга туширилади, лаб. даги хоналар газлаштирилади. Лаб. ходимлари томонидан маҳаллий ва олиб келинувчи портловчи моддалар таркиби текширилади. Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида зарб қилинган тангалар ўрганилади. Турли ўсимликлардан ализарин бўёғини ажратиб олиш, чигитни тозалаш, толани пресслаш, сув ва тупроқни анализ қилиш, ўлкада саноатни ривожлантиришга зарур бўлган тоғ жинсларини тадқиқ қилиш, сабзавот экинлари таркибидаги шакар миқдорини аниқлаш, шиша учун керакли гилтупроқ ва қумтупроқ таркиби ҳамда сифатини аниқлаш, узумни бижғитиб спирт тайёрлаш, анор пўстлоғидан ошловчи моддалар тайёрлаш, цемент эритмалари ва тошқол олиш, дон ва дуккакли ўсимликлардаги крахмални аниқлаш, қамиш, ғўзапоя ва дарахтларнинг ўтинларидаги ёнилғи бирликларини ҳисоблаш каби и. т. ишлари олиб борилади. 1913 й. янв. гача ишлаб турган мазкур лаб. бажарган ишлари асосида Ўзбекистонда бир неча саноат тармоқларини ташкил қилиш мумкин деган хулосага келинади, лекин бу ишларга амалий ёндошилмайди.

1918 й. Тошкентда Туркистон унтининг ташкил этилиши ва унинг таркибида кимё ф-тининг очилиши Ўзбекистонда Кимё фанининг ривожида янги босқич бўлди.

Кимё ва унинг саноатига ёндош бўлган қурилиш, озиқ-овқат, нефть, сув ва б. тармоқлар ривожланиши бу ишларга ижобий таъсир кўрсатди. Маҳаллий аҳоли орасидан А. Шамсиев, 3. Саидносирова, М. Ҳакимов, М. Ниёзов, М. Азизов каби дастлабки кимёгарлар етишиб чиқци. Улар ёш кадрларни тайёрлашга катта ҳисса қўшдилар.

1920 й. Туркистон Республикаси Марказий халқ хўжалиги кенгашида саноат билан боғланган Кимё бўлими ташкил қилиниб, унда лаб. очилади. Лаб. Республика халқ хўжалигининг турли тармоклари учун зарур бўлган илмий муаммолар билан шуғуллана бошлайди. 1921 й. эса и. т. институтлари Кенгаши ташкил этилиб, ўнга проф. С. Н. Наумов раис қилиб тайинланади. Доривор препаратлар тайёрлаб, аналитик таҳлиллар олиб борилади. Ишлар натижаси Хилково (ҳоз. Бекобод) цемент з-ди ва Ашхобод шиша з-дининг ишга туширилишида қўл келади. Тез орада ун-тда техник кимё кафедраси очилади. Бу ерда Н. Л. Караваев, М. С. Эльгорт, Д. А. Алексеев, Е. И. Познерлар томонидан анорганиқ ва физик Кимё бўйича и. т. ишлари олиб борилади. В. А. Новиков билан Б. Г. Запромётовлар илмий ишлар қаторида маҳаллий кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланадилар. 1927 й. Ўзбекистон саноат-иқтисод и. т. института (кейинроқ Ўзбекистон маҳаллий саноат и. т. института) ташкил қилинади. Ин-т лаб. ларида керамика, боғловчи материаллар, целлюлоза-қоғоз ва ёқилғи секторлари очилади.

30-й. ларда фаннинг ривожига С. Н. Наумов, М. И. Усанович, А. П. Ростовский, С. М. Муқимов, И. С. Канцепольскийлар катта ҳисса қўшдилар. 1933 й. ун-тнинг кимё фти қошида Кимё тадқиқот инти ташкил қилинади. Ин-т лаб. ларида дикетоэфирлар кимёси, газ реакциялари кимёси, электр кимёси, аралашмайдиган суюқликлар кимёси, табиий ва синтетик коллоид системалар, алкиллаш реакциялари, кислота-ишқор назарияси, соз тупроқ асосида керамик материаллар и. ч. кимёси ва технологияси, чигитдан ёғ олиш каби муҳим и. т. ишларини ривожлантиришда тадқиқотчилар саноат билан ҳамкорликда ишладилар.

30-й. ларда ун-тнинг кимё ф-тида С. Юнусов, О. Содиқов, К. Ахмедов, Ш. Толипов, Ҳ. Усмонов, А. Султонов, Ҳ. Рустамов, Й. Тошпўлатов, А. Абду-расулова, Ф. Тожиев, А. Муртазоев, Ҳ. Раҳимов каби истеъдодли ёшлар етишиб чикди. 2-жаҳон уруши йилларида шароит оғир бўлишига қарамай фан ривожига аҳамият берилди, тадқиқотлар камроқ бўлсада давом эттирилди. 40-й. лар бошида Иттифоқ ФА нинг Ўзбекистон филиали ташкил қилиниб, унинг таркибига А. С. Шамсиев раҳбарлик қилаётган Кимё ин-ти ҳам киритилди. С. Муқимов, F. Хўжаев ва фронтдан қайтган С. Юнусов, К. Аҳмедов, Ш. Толипов, А. Султонов, Ҳ. Рустамов, И. С. Канцепольский ва б. олиб борилаётган и. т. ишларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Улар Ўзбекистон ФАнинг и. т. институтлари таркиб топиши ва ривожида ҳам иштирок этишди. Уруш даврида Чирчиқ электр кимё к-тининг бош мухандиси лавозимида ишлаган М. Набиев кимё саноатининг ривожига катта ҳисса қўшди, кейинроқ у минерал ўғитлар кимёси йўналишининг бош мутахассиси сифатида кўп йиллар фаолият кўрсатди. Халқ хўжалигининг энг асосий тармоғи бўлган пахтачилик ривожлантирилди, ўғитлар ва микроэлементларнинг янги хиллари топилди.

Умумий ва анорганиқ Кимёда тузлар кимёси, гидролизи ва эрувчанлиги соҳасидаги муаммолар ҳал қилиниб, ерга солинадиган ўғитлар ҳамда уларнинг кимёси чуқур ўрганилди. Экинга солинадиган микроэлементлар кимёси М. Азизов томонидан ривожлантирилди, уларнинг анчагина комплекс бирикмалари синтез қилинди, булардан дори-дармон тайёрлашда фойдаланиш ҳам ўрганилди. Проф. Ҳ. Раҳимов нодир ва рангли металларнинг комплекс бирикмалари кимёси устида иш олиб борди. Полиметалли хом ашёлар кимёси ривожлантирилди, оғир металларнинг гетероциклик бирикмалари, уларнинг N-оксидлари, комплексонлари аниқланди. Сув-туз системаси чуқур таҳлил қилинди, экстракция жараёнлари яхшиланди. Комплекс бирикмалар ва комплексонлар кимёси чуқур ўрганилди ҳамда халқ хўжалигининг турли жабҳаларидан кенг ўрин олди.

Акад. Н. Парпиевнинг нодир ва ўткинчи металлар комплекс бирикмалари хоссаларини ўрганиш, янгиларини синтез қилиш ва амалиётда қўллаш бўйича ишлари диққатга сазовордир. Кремний, германий, титан, цирконий, гафний, молибден ва ванадий фторидларнинг водород фторид кисло-таси билан таъсири ўрганилди. Юқори молекулали фторли комплекс бирикмаларнинг барқарорлик константалари топилди, анион алмашишининг механизми таҳлил қилинди. Қатор комплексларнинг ИҚ-спектрлари, термографияси, электр ўтказувчанлиги, рентген-фазавий таҳлили амалга оширилди. Вольфрам ажратиб олиш иши йўлга қўйилди. Янги комплекс бирикмалардан қ. х. да, тиббиёт ва фармацев-тикада фойдаланиш бўйича амалий ишлар қилинди.

Аналитик Кимё даги дастлабки ишлар акад. Ш. Толипов раҳбарлигида олиб борилди. У шогирдлари билан бирга фторли бирикмалар кимёсини чуқур ўрганди, натижада қатор элементларни аниқлашнинг оғирлик, ҳажмий ва амперометрик усуллари ишлаб чиқилди. Бу ишлар «бўйсунмаган элемент» бўлган фторнинг саноат миқёсида ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишда муҳим омиллардан бўлди. Анорганиқ моддаларнинг люминесцент таҳлили бўйича Р. Жиянбоева олиб борган ишлар ўз вақтида бутифоснинг зарарли хоссаларини аниқлашда роль ўйнади.

Кимё фанининг шон-шуҳратини жаҳон миқёсига олиб чиқишда акад. С. Юнусовнинг алкалоидлар кимёсини ривожлантиришга оид ишлари муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. 4000 дан ортиқ ўсимлик алкалоидлари тадқиқ қилиниб, улардан 600 дан зиёд муҳим алкалоидлар ажратиб олинди, уларнинг таркибий қисмлари, тузилиши ва хоссалари чуқур ўрганилди. 50 дан ортиғи тиббиётга жорий этилди, олинган оқсиллар қ. х. ва озиқ-овқат саноати учун таклиф этилди. Вильт касаллигига қарши қўлланиладиган препаратлар кашф қилинди. Проф. Ф. Қўчқоров ва унинг шогирдлари томонидан ацетилен кимёси ривожлантирилди. Акад. И. П. Цукерваниқ, А. Абдурасулева ва б. алкиллаш реакцияларини ўрганиб, фан ривожига ҳисса қўшдилар. Декарбониллаш бўйича Ё. Алиев тадқиқотлари у раҳбарлик қилган Кимё ин-тида карбоксиллаш реакцияларини ўрганишда қўл келди.

Органиқ катализ нефтни кайта ишлаш ин-ти (ҳоз. А. Султонов номидаги Катализ ин-ти)да ривож топди. Интда кўпгина янги катализаторлар кашф қилинди, ароматик углеводородлар кимёси, қ. х. ва ипакчиликнинг ривожланиши учун амалий ишлар олиб борилди.

Акад. О. Содиқов томонидан биоорганиқ кимё фанига асос солинди. Олим ташкил этган Биоорганиқ кимё ин-тида (1973 й.) ўсимликларнинг иккиламчи метаболити, тиббиёт ва қ. х. учун зарур препаратларни олиш усуллари, ҳайвонлар ва ўсимликлардаги оқсил табиатли заҳарларнинг таъсир механизми ўрганилди. Илон, чаён ва б. заҳарининг сунъий аналоглари олинди, тақрибий қисмлари ҳамда хоссалари тадқиқ қилинди. N-оксидлар, анабазин, дипиридил, пахикарпин, морфин, цитазин ва б. кимёси чуқур ўрганилди. Стереокимё, конформацион анализ, табиий бирикмаларнинг электрон тузилиши ва реакцияга бўлган хусусиятлари тадқиқ қилинди. Госсипол кимёси ўрганилди, ғўзапоядан турли маҳсулотлар олиш кимёси ва технологияси ишлаб чиқилди, вильтга қарши ишлатиладиган препаратлар кашф қилинди. Акад. А. Абдуваҳобов синтез қилган феромонлар пахтачилик ривожига муҳим ҳисса қўшди. Акад. Ш. Солиҳов раҳбарлигида олиб борилаётган и. т. лар, тиббиёт, қ. х., фармацевтика ва биокимё эҳтиёжларини қондиришга қаратилди.

Физик Кимё 20-й. лар охирларида Д. Алексеевнинг портлаш жараёнлари кинетикасини ўрганиш билан бошланди. Кейинроқ Н. А. Колосовский. М. И. Усанович ва В. В. Удовенколарнинг термодинамика ҳамда физик-кимёвий таҳлил масалаларини бажариш билан давом эттирилди. Полимерларнинг физик-кимёвий хоссаларини текшириш (Ҳ. Усмонов), кимёвий реакциялар кинетика-сини ўрганиш (Ҳ. Рустамов), электр кимёвий жараёнларни тадқиқ қилиш (А. Муртазоев) устидаги ишлар кенгайтирилди. Олимлар суюқ эритмаларнинг электр ўтказувчанлигини ўлчаш, рангли ва нодир элементлар ҳамда улар қотишмаларини электр кимёвий усулда чўктириб ажратиш, электр капилляр ҳодисалари ўлчамини билищ б-н шуғулландилар. Кислота-асос катализаторлари иштирокида ўтадиган қатор реакцияларнинг кинетик қонуниятлари ва механизми ўрганилди, ионитлардан фойдаланиш ишлари олиб борилди. Кўп атомли спиртлардан эритувчи сифатида фойдаланган ҳолда кўпгина реакциялар кинетикаси ва механизми равонлантирилди.

Физик Кимё билан чамбармас боғлиқ бўлган коллоид Кимё устидаги тадқиқотлар Б. Г. Запромётов (30-й. лар), уруш давридан бошлаб эса акад. Кимё Аҳмедов бошчилигида олиб борилди. Ўша даврларда гилтупроқ, табиий минерал бўёқлар, лойқа сувлар ва ш. к. бошқа дисперс системалар; гидролизлар, коллоид чўкмалар ҳисобланган коагулянтлар, коагел, ксерогеллар ўрганилди. 50-й. лардан бошлаб эса полимерлар физик кимёси ва термокимёсига оид табиий газлар ҳамда газ конденсатларидан сирт-фаол моддалар олиш, сувда эрувчан юқори молекулали бирикмалар синтез қилиш, уларнинг хоссаларини ўрганиш ишлари амалга оширилди. Лиофоб гидрозоллар, лиофилл полимерларнинг коллоид хоссаларини ўрганиш, уларнинг тузилишини бошқариш ва зарур хусусиятларни сингдириш, табиий минерал сорбентлардан амалиётда фойдаланишга дойр анчагина ишлар диққатга сазовордир. Кимё Ахмедов ўз шогирдлари (Э. Орипов ва б.) б-н ҳамкорликда «К-4», «К-9», «ПАА-1» каби препаратларни кашф қилиб саноатга тадбиқ этди. Эндиликда бундай препаратлардан бурғилашда, қ. х. да, йўл қурилиши ва чўллардаги учувчан қумларни муқим ҳолатга ўтказиш ишларида фойдаланилади. Мана шундай ишлар натижаси ўлароқ чўл зоналарида экинзорлар барпо қилиш, шахар ва қишлоқлар қуриш иши осонлашди, сирт-фаол моддалардан фойдаланиш турли саноат корхоналари фаолиятини жадаллаштиришга, и. ч. ҳажмини оширишга олиб келди.

Юқори молекула(полимер)ли бирикмалар кимёси урушдан кейинги йилларда ривожланди. 1946 й. дан бошлаб пахта целлюлозаси ва унинг турли эфирлари устида илмий изланишлар олиб борилди. Янги мономерлар синтез қилиш, уларни полимерлаш, тола чўзиш каби ишлар йўлга қўйилди.

Ҳ. Усмонов бошчилигида винил мономерлари у-нурлари таъсирида қатор полимерларга пайвандланди, уларнинг хоссалари тадқиқ қилинди, олинган бирикмаларда физиологик фаоллик борлиги аниқланди. Бу ишларнинг натижалари олинган полимерлардан тиббиётда фойдаланишга йўл очди. Винилфторид ва ш. к. бошқа фторид мономерларини полимерлаб олинган янги хоссаларга эга бўлган юқори молекулали бирикмалар синтез қилинди. Олинган сунъий толалардан корд, полиноз толалар, фортизанлар, сунъий ипак, ёнмайдиган, чиримайдиган, осон бўяладиган ҳамда электр токини яхши ўтказадиган полимерлар олинди. Итакон кислотаси, унинг қатор ҳосилалари, ионитлар, полиэлектролитлар ва ш. к. моддалар акад. М. Асқаров томонидан ўрганилди. Полимерларнинг стабиллашув жараёнлари чуқур тадқиқ қилинди, сополимерлар синтезининг янги усуллари, ионланувчи полимерлар ва сополимерлар хусусиятлари тадқиқотлари ниҳоясига етказилди. Натижада қатор стабилизаторлар, тўлдиргичлар, қотирувчи моддалар ва плёнкалар саноатга тадбиқ этилди. Армирланган плёнкалардан ипак қурти боқишда фойдаланиш катта самара берди.

Пахта ва ёғоч целлюлозаси кимёси акад. Т. Миркомилов томонидан ривожлантирилди. Целлюлозани модификациялаб, олинган маҳсулотларнинг нурга чидамлилигини ошириш, ўтга чидамли қилиш, эзилиб мижгиланмайдиган бўлишини таъминлаш, механиқ жиҳатдан пишиқ, чиримайдиган, киришмайдиган ва ш. к. бошка ижобий хоссаларни ўзида мужассамлаштирган маҳсулотлар олиш устида тадқиқотлар олиб борилди.

Республикамизда композицион материаллар кимёси акад. С. Неъматов раҳбардигида ривожлантирилди. Янги хоссаларга эга бўлган қоплама материаллар, сирлар, кремний органиқ суюқликлар керамик материаллар и. ч. га татбиқ этилди. Бу материаллардан йўл қурилишларида, автомобиль, қ. х. машиналари, турли бетон плиталари и. ч. ва б. соҳаларда кенг фойдаланилади.

Силикатлар К. си ва технологияси соҳасида И. С. Канцеполский томонидан табиий куйган тупроқ (глиеж)ларни портладцементга қўшимча сифатида қўллаш, цемент коррозицияси ва ўнга қарши кураш чораларини излашга доир тадқиқотлар олиб борилди. Фосфогипснинг кальций алюминатлари билан реакциялари ўрганилди, маҳаллий хом ашёлар асосида сульфоалюминатбелитли цемент олинди, кам энергия сарфлаб цемент олиш технологияси ишлаб чиқилди (Т. А. Отақўзиев). Ишқорий-ер металлари силикатлари ва алюмосиликатлари ҳамда уларнинг галлий ва германийли аналогларининг юқори т-раларда ўзаро бирикиши, турли шароитларда бир-бирида эриш қонуниятлари илмий жиҳатдан асослаб берилди. Саноат чиқиндилари ва иккиламчи хом ашёлардан фойдаланиб, халқ хўжалиги учун зарур шиша ва керамик буюмлар тайёрлаш технологиялари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди (Н. А. Сирожиддинов, А. П. Эркахўжаева). С. С. Қосимова ва унинг шогирдлари томонидан янги таркибли, рангли, бўғиқ ҳамда махсус оптик шишалар олинди ва и. ч. га тавсия этилди.

Акад. С. Рашидова ва унинг шогирдлари томонидан эркин радикалларни ютиб, стабиллаш хусусиятига эга бўлган функционал гуруқчаларни ўз ичига олган мономерларнинг полимерланиш реакциялари ўрганилди. Чигитнинг униб чиқишини бошқарадиган ишда қўл келадиган полимер қопламалар кашф қилиниб, қ. х. га татбиқ этилди.

Кимё технологиясининг жараён ва ускуналари фани акад. 3. Салимое ва унинг шогирдлари томонидан ўрганилди. Чигитни қуритиш, ундан ёғ олишни интенсификациялаш, экстракция, газлар адсорбцияси ва ш. к. муҳим жараёнларни тадқиқ қилишда янги маълумотлар олинди. Бу маълумотлар асосида бир қанча корхоналар (Янгийўл, Учқўрғон ёғ з-ди) ишлари яхшиланди.

Республикамизда Кимё фанининг ривожланишида Ўзбекистон ФА таркибида ҳамда турли вазирликлар тармоқ интлари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган и. т. ва лойиҳа ин-тлари хизмати ҳам салмоқлидир. Кимё ин-ти (ҳоз. Умумий ва ноорганиқ кимё институты), Ўсимлик моддалари кимёси институти, Полимерлар физикаси ва кимёси институти, Катализ институти, ЎзМУ, ТошТУ, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инти ва б. олий ўқув юртлари кимё лаб. ларида олиб борилаётган и. т. ишлари мамлакатимизда Кимё фанини юқори поғоналарга кўтаришда муҳим омиллардан бўлди.

Ад.: Ахмеров К,., Ўзбекистон кимёгарларининг муваффақиятлари, Т., 1987.

Қудрат Ахмеров.

Loading...