КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР

КИМЁВИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР — ядроларининг мусбат заряди ҳамда атом қобиғидаги электронлар сонининг бир хиллиги билан тавсифланадиган атомларнинг алоҳида бир тури. Масса сони (атом ядросини ташкил этадиган протонлар ва нейтронлар массаларининг йиғиндиси) ҳар хил бўлган Кимёвий элементлар изотоплар деб аталади. Табиатда кўп Кимёвий элементлар 2 ёки ундан кўп изотоплардан ташкил топган. Ер пўстида тарқалган табиий Кимёвий элементларнинг изотоп таркиби ўзгармасдир, шунинг учун уларнинг энг муҳим ҳисобланган тавсифи — атом массаси деярли ўзгармас бўлади. Табиий Кимёвий элементлар, асосан, норадиоактив бўлиб, турлитуман оддий (кимёвий жиҳатдан парчаланмайдиган) ва мураккаб (кимёвий бирикмалар) моддаларни ташкил этади. а, р, у — нурланувчи Кимёвий элементлар (уран, торий, полоний, радий) радиоактив элементлардир (қ. Радиоактивлик).

Элементлар табиатдаги бутун мавжудотнинг энг оддий таркибий қисмлари, деган тушунча милоддан бир неча аср илгари вужудга келган. Аристотелнинг фикрича, бошланғич материя 4 абстракт «принцип» (асос): иссиқлик, совуқлик, намлик ва қурукликдан ташкил топган. Уларнинг жуфтларида қисмлар микдори маълум бир сонни ташкил этгач, 4 асосий элемент — олов, сув, ҳаво ва тупроқ ҳосил бўлармиш. Кейинчалик алкимёгарлар Аристотелнинг «принцип» ва «элемент»ларига эрувчанлик (туз), ёнувчанлик (олтингугурт) ва металлсимонлик (симоб) деган тушунчаларни киритдилар.

Шарқ олимларидан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Киндий ва б. кўпгина олимлар элементлар қақида ўз фикрларини айтишган. Мас, Киндийнинг фикрига кўра, табиатдаги барча нарсалар материядан ташкил топган, материя эса олов, сув, ҳаво ва тупроқдан иборат. Илк бор К. э. таърифини 1661 й. да инглиз кимёгари Роберт Бойль берган, у оддий моддаларни белгилаш учун кимёга «элемент» деган терминни киритган, шу сабабли «оддий модда» ва «элемент» деган тушунчалар узоқ, вақтгача бир маънони англатади, деб ҳисоблаб келинди. 19-а. нинг60-й. ларида, оддий модда билан Кимёвий элементлар молекула билан атомга ухшайди, яъни оддий модда хам, ҳар қандай модда сингари, молекулалардан тузилган, Кимёвий элементлар эса атомлардан тузилган, деб ҳисобланарди; 1869 й. да Д. И. Менделеев «… бу тушунчалардаги фарқ қар доим ҳисобга олиниши керак» деб таъкидлаган эди. Сўнгра Кимёвий элементлар атомга, яъни элементнинг молекулаларда бўладиган ва барча хоссаларини узида мужассам этган энг кичик заррачага тобора кўпроқухшайдиган бўлди. Демак, ҳар қандай атом Кимёвий элементлар дир, аммо атомларнинг ҳар қандай бирикмаси элемент бўла олмайди; бир хил элемент атомларининг ўзаро бирикиши натижасида оддий моддалар ҳосил бўлади. Кўпчилик Кимёвий элементлар тузилиши ва хоссалари турлича бўлган бир неча оддий моддалар ҳосил қилиши мумкин (қ. Аллотропия); бир хил элементдан ҳосил бўладиган оддий моддаларнинг ўзи ўша элементнинг аллотропик шакл узгаришлари деб аталади; турли элементлар атомларининг бирикиши натижасида эса ё оддий моддалар аралашмаси ёки мураккаб модда ҳосил бўлади. Кимёвий элементлар кимёвий жараёнларда ўзгармайди, аммо ядро реакцияларшы бир-бирига айланиши мумкин. Ҳоз. кунда 109 та (2001 й.) К. э. маълум; бўлардан 21 си (Тс, Pm, At, Fr, Np, Pu ва элементлар даврий системасининг 95дан 109гача 15 элементи) илк бор сунъий равишда олинган, кейинчалик Тс, Pm, Fr, Np элементлари жуда оз миқдорда уран рудалари таркибида топилган.

Кимёвий элементларнинг яна бир муҳим тавсифи уларнинг Ер пўстида тарқалганлигидир. Рус олими акад. А. П. Виноградов тузган Ер пўстининг ўртача кимёвий таркиби жадвалига кўра, энг кўп тарқалган элемент — кислород масса жиҳатдан 47,2% ни ташкил этади, сўнгра кремний — 27,6%, алюминий — 8,80%, темир — 5,10%, кальций — 3,6%, натрий — 2,64%, калий — 2,6%, магний — 2,10%, водород — 0,15%, бу элементлар Ер пўсти массасининг 99,79%ни, қолган барча Кимёвий элементлар факат 0,21%ни ташкил этади.

Табиатда ат. м. кичик элементлар энг кўп тарқалган, организмларда эса нисбатан енгил элементлар (Н, С, N, О) кўп бўлади. Коинотда ҳам энг енгил элементлар — водород билан гелий жуда кўп тарқалган. Углерод, кислород, водород, азот, олтингугурт, фосфор, хлор, кремний, калий, магний, кальций ва темир элементлари усимлик ва ҳайвонлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди.

Баъзи элементларнинг Ер пўстидаги умумий микдори кам бўлсада, ер юзида тўпланиб қатламлар ҳосил қилади, бу қатламлардан уларни қазиб олиш мумкин. Кимёвий элементлар баъзан туғма (ёмби) ҳолда хам учрайди (олтин, симоб, платина ва б.). Бу элементларни қазиб олиш бирмунча осон бўлиб, улар инсониятга кадимдан маълум. Баъзи элементлар Ер пўстининг қазиб чиқариш мумкин бўлган қатламида жуда тарқоқ ҳолда бўлади; улар нодир элементлар деб аталади. Аммо «нодир» деган тушунча Кимёвий элементларга нисбатан мутлақо ўзгармайдиган тушунча эмас. Мас, ҳоз. кўп ишлатиладиган алюминий ва магний бундан бир неча ўн йил муқаддам нодир элемент деб ҳисобланар ва жуда қим-мат турар эди. Лекин кейинчалик бу элементларни и. ч. усулларининг такомиллашиши уларни маълум элементлар қаторига киритилишига сабаб бўлди.

Сайфулло Ҳамроев.

Loading...